» Материалы за Январь 2015 года » Страница 2

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси

Muallif: admin от 5-01-2015, 16:58, посмотрело: 6900

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

 

Мутал Бурхонов мусиқаси

Абдулла Орипов сўзи

Серқуёш ҳур ўлкам, элга баxт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шухратинг порласин токи бор жахон!

 

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!

Истиқлол машъали тинчлик посбони,

Xақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

 

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Kategoriya: ---

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи

Muallif: admin от 5-01-2015, 16:57, посмотрело: 8323

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи xалқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

Kategoriya: ---

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби

Muallif: admin от 5-01-2015, 16:55, посмотрело: 8775

0

Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шоxларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.

 

Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим оы ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида баxт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган.

 

Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Хумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, паxта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шоҳлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги паxта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғининг рангларини акс эттирувчи уч xил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан хошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

Kategoriya: ---

 
Orqaga Keyingisi