» Материалы за 04.01.2016

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Семинарга марҳамат!

Muallif: info от 4-01-2016, 17:08, посмотрело: 2611

0

Аҳоли, тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаси ходимлари диққатига!

 

     “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни янги таҳрири тасдиқланганлиги муносабати билан 2016 йил 11 январь куни соат 10-30 да Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси маъмурий биносида (Навоий шаҳри, Б.Равшанов кўчаси 3-а уй) «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни янги таҳрири моҳияти” мавзусида ўқув ва амалий семинари ўтказилади.

    Семинарда вилоят давлат ветеринария бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбар мутахассилари, вилоят ҚСХБ чорвачилик сектори раҳбари, чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси раҳбари, “Навоийчорвааслчилик” МЧЖ раҳбари,  тадбиркорлар иштирок этади. Ветеринария соҳасига қизиқувчи барча фуқаролар, тадбиркорларни    семинарга таклиф этамиз.

       

Семинарда вилоят адлия бошқармаси масъул ходими иштирок этади ва ветеринария қонунчилигига доир Сизни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

 

Маълумот учун телефонлар: (0436) 225-58-96, 225-58-29.

 

Бошқарма ахборот хизмати 

 

Kategoriya: Интерактив хизматлар » Эълонлар