Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Тадбиркорлар диққатига!!!

     

     

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳайвонотга. мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария- санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига асосан Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси томонидан ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси бериш ишлари амалга оширилмоқда.

    Хулоса олиш учун ўз ҳоҳишингизга кўра исталган пайтда Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармасига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

    Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун аризачи бошқармага қуйидагиларни тақдим этади:

    ветеринария-санитария хулосаси олиш тўғрисида ариза;

    ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш учун иншоотларнинг қурилиш, техник ва ишлаб чиқариш тавсифи тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари.

    Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар аризачи томонидан бошқармага бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

    Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

     

    Хулоса расмийлаштирганлик учун йиғим ўндирилмайди.

     

    Мурожаат учун манзил:

    Навоий шаҳри, Б. Равшанов кўчаси 3-а уй.

    Телефон: (0436) 225 58 96, 225 58 29. Факс: (0436) 225 58 96

    E-mail: navdvb@nv.uz Internet manzil: www.navoivet.uz

     

    Мурожаат учун маъсул шахс: Халилов Ҳусан Яхшимурадович, вилоят давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

     

    Тизимида ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасди&# ...

    Тизимида ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасди&# ...

    Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида...

    Аҳоли ва тадбиркорлар диққатига!

    Аҳоли ва тадбиркорлар диққатига!

    Аҳоли ва тадбиркорлар диққатига!...

    Фуқаролар, тадбиркорлар, ветмутахассилар диққатига!

    Фуқаролар, тадбиркорлар, ветмутахассилар диққатига!

    Вилоят давлат ветеринария бошқармаси томонидан вилоят компьютерлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан   ўтказиш Қоидалари   Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!