Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    Бошқарма юридик хизмати Низоми                                                                          ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

    ҚАРОРИ

    ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ, ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

    (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; 2013 й., 50-сон, 650-модда)

         Мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш шароитларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, юридик хизматнинг роли ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

           1. Қуйидагилар:

    Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

    Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           2. Белгилансинки, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари ушбу қарор талабларига риоя қилиниши ҳамда юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун шахсан жавоб берадилар.

           3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

    давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек уларнинг юридик хизматлари томонидан ушбу қарор талабларига риоя қилиниши устидан тегишли назорат ўрнатсин;

    икки ой муддатда, танқидий таҳлил қилиш асосида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар киритсин;

            уч ой муддатда юридик хизматлар фаолиятида қўллаш учун шартномаларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш, қонунчиликни тизимлаштириш, талабнома-даъво ишларини юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар тузиш бўйича методик қўлланмаларни ишлаб чиқсин.

             4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органлари ва корхоналарида юридик хизмат тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 2 мартдаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 8-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

            5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

    Тошкент ш.,

    2007 йил 24 август,

    182-сон

    Yurist-vazifa-va-hukuklari.doc [ b] (юклаб олинган: 27)

    Hokimiyat-yurist-vazifa-va-hukuklari.doc [ b] (юклаб олинган: 13)
    Bosharma-yurist-vazifa-va-hukuklari.doc [ b] (юклаб олинган: 21)

     

    ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

    ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ «ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА  ...

    Халилов Ҳусан Яхшимуродович

    Халилов Ҳусан Яхшимуродович

    Халилов Ҳусан Яхшимуродович   Навоий вилояти  ветеринария бошқармаси бошлиғи ўринбосари  ...

    Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори

    Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИДА ИШ ЮРИТИШ ВА ИЖРО НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА...

    Бошкарма Низоми

    Бошкарма Низоми

    16-06-2014 Навоий вилояти Давлат ветеринария бошқармаси «DAVLAT VETERINARIYA BOSHQARMASI» (кейинги ўринларда «бошқарма» деб юритилади) вилоят ветеринария хизматининг марказий...

    "Маҳаллий давлат ҳокимияти туғрисида" ги Қонун

    Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!