Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Таҳлилий ахборот

    Навоий вилоят ветеринария бошқармасида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан:

    Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т

             Навоий вилоят ветеринария бошқармасида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича жами 195 мурожаатлар рўйхатдан ўтказилган, шулардан 13 таси виртуал қабулхоналар орқали келиб тушган,  10 та оғзаки ва 172 та ёзма мурожаатлар бевосита ветеринария бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келган мурожаатлар.

                Ушбу мурожаатларнинг 6 таси бошқарма бошлиғи ва 4 таси бошлиқ ўринбосари томонидан қабул қилинган бўлиб, 5 таси идорада, 3 таси Сайёр қабулларда ва 2 та Халқ қабулхонасида, шахсан рахбар томонидан  4 таси идорада, 1 таси Сайёр қабулда ва 1 таси Халқ қабулхонасида қабул қилинган.

                   Ушбу 195 та мурожаатларни 191 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган, Виртуал қабулхона орқали 13 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 5 таси қаноатлантирилган, 6 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган.

    195 та мурожаатлардан 132 таси фуқаролар томонидан шахсий чорва молларини клиник кўрикдан ўтказиб соғломлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун ёзилган аризаларни ташкил этиб, булар: Хатирчи тумани ветеринария бўлимида рўйхатга олинган 42 та мурожаатдан 36 таси ва Навбахор тумани ветеринария бўлимида рўйхатга олинган  99 та мурожаатдан  96 тасини ташкил этади ва бу мурожаатлар тўлиқ қаноатлантирилиб маълумотномалар берилган, қолган 61 таси эса турли мавзулардаги мурожаатларни ташкил этади.

              Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 1 нафар ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

                   Қуйи ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 7 та туманда ўрганишлар ўтказилган ва 10 та камчиликлар аниқланган, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган ҳамда 6 марта семинар ва ўқув машғулотлари ўтказилган.

                Мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларини ОАВда ёритиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича 5 марта чиқишлар қилинган, шундан 2 таси телевиденияда очиқ мулоқот ўтказилган, 3 таси Идора веб-сайти орқали маълумотлар ёритилган.

                 Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

                Бошқармада  рўйхатга олинган 24 та мурожаатдан 20 таси жисмоний ва 4 таси юридик шахслардан, шуларни 18 таси ёзма ва 6 таси оғзаки мурожаат.

             Кармана туман ветеринария бўлимида   рўйхатга олинган 4 та мурожаатдан 3 таси жисмоний ва 1 таси юридик шахслардан, шулардан 3 таси ёзма ва 1 таси оғзаки мурожаат.

               Конимех туман ветеринария бўлимида 1 та жисмоний шахснинг ёзма мурожаати рўйхатга олинган.

              Қизилтепа туман ветеринария бўлимида  рўйхатга олинган - 8 та мурожаатдан 7 таси жисмоний ва , 1 таси юридик шахслардан бўлиб, шуларни 2 таси ёзма, 5 таси электрон ва 1 таси оғзаки мурожаат.

                Нурота туман ветеринария бўлимида  -  2 та жисмоний шахснинг оғзаки мурожаати рўйхатга олинган.

            Навбахор туман ветеринария бўлимида  рўйхатга олинган  99 та мурожаатдан 53  таси жисмоний ва  46 таси  юридик шахслардан тушган мурожаатлар бўлиб, шулардан  98 таси ёзма ва  1 таси оғзаки мурожаат.

               Томди туман ветеринария бўлимида 3 та жисмоний шахснинг оғзаки мурожаати рўйхатга олинган.

              Учқудуқ туман ветеринария бўлимида  рўйхатга олинган 3 та жисмоний шахснинг мурожаатидан 2 таси ёзма ва 1 таси оғзаки мурожаат.

             Хатирчи туман ветеринария бўлимида  юридик шахсларнинг 42 та ёзма мурожаати рўйхатга олинган.

             Зарафшон шаҳар ветеринария бўлимига – мурожаатлар  тушмаган.

             Навоий шахар ветеринария бўлимида  2 та жисмоний шахснинг мурожаати рўйхатга олиниб, шулардан 1 таси ёзма ва 1 таси оғзаки мурожаат.

          Вилоят ХКТваООМХД марказида рўйхатга олинган 7 та мурожаатдан 6 таси  жисмоний ва 1 таси юридик шахслардан бўлиб, шуларни 5 таси ёзма ва 2 таси оғзаки  мурожаатни ташкил этади.

              Бошқармада рўйхатга олинган мурожаатлар таҳлил қилинганида:

              Бошқармага 1 та оғзаки мурожаат, 3 та мурожаат ишонч телефони орқали, 7 та мурожаат ёзма мурожаатларни қайд этиш китобига рўйхатга олинган, шулардан 1 та оғзаки мурожаатга тушунтирилган, 3 та ишонч телфонига тушган мурожаатлар қаноатлантирилган, 7 та ёзма мурожаатлардан 5 тасига тушунтирилган, 1 таси рад этилган,1 таси қаноатлантирилган.

           Бундан ташқари   бошқа ташкилотлардан келиб тушган ва умумий бўлимда  рўйхатга олинган 29 та мурожаатларнинг, 25 тасига тушунтириш берилган, 2 таси қаноатлантирилган, 2 тасига таклиф берилган. Ушбу мурожаатларни 13 таси Президент  электрон почтасига берилган мурожаатлар, қолган 16 таси бошқа ташкилотлардан келган мурожаатларни ташкил этади.    

               Ушбу мурожаатлар туманлар кесимида ўрганилганида Нурота туманидан – 8 та, Хатирчи туманидан 6 та, Кармана туманидан 6 та, Навбахор туманидан 6 та, Навоий шаҳридан 7 та, Томди туманидан 1 та, Қизилтепа туманидан 5 та ва  1 та Сирдарё туманидан яшовчи фуқаро томонидан берилган таклиф.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

     

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот...

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Навоий вилояти ветеринария бошқармасида  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 2018 йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан   АХБОРОТ...

    Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

    Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

    Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!...

    Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали ўзгартирилди

    Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали ўзгартирилди

    "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги Қонун ижрода...

    Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича Йўриқнома

    Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича Йўриқнома

    Ушбу Йўриқнома  вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнидаги муносабатларни тартибга солади....

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!