Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

                Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуннинг 8-9 моддалари талабларига риоя қилган ҳолда Навоий вилояти ветеринария бошқармаси раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг 11 январида тасдиқланган шаҳар  ва туманларда  жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан жойларда сайёр шахсий қабул ўтказиш режа жадвалига асосан Кармана тумани “Янгиобод” МФЙда 2019 йил 8 февралда                                     ўтказилган шахсий сайёр қабулда бошқарма раҳбари ҳамда  вилоят ветеринария бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси О.Кушимов, Кармана туман ветеринария бўлими бошлиғи ўринбосари Қ.Жиянов, ҳамда Кармана туман  “Янгиобод” МФЙ раиси Хамроев Йигитали иштирокида   “Янгиобод” МФЙ маъмурий биносида соат 14-00 дан 16-00 га қадар шахсий сайёр қабул ўтказилди.

    Сайёр қабулда 20 нафар Кармана тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаролар иштирок этишиб, улар томонидан  берилган 4 та мурожатлар ва 1 та таклиф қабул қилиниб, шулардан   3 та мурожаат жойида ҳал этилди, яъни уларга тушунтириш берилди, 1 та мурожаат -дайди итларни йўқотиш бўйича ободонлаштириш бошқармасига хат қилинди ва шу ҳудудда яшовчи 4 нафар фуқаролар уйида сақлаётган итларини бўш қўймасликлари тўғрисида огоҳлантирилди.

                 1 та таклиф, яъни қишлоқ ҳудудида мини (кичик) қушхоналарни ташкил этиш масаласи бўйича фуқарога  Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 27 июндаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган  “Ихтисослашган сўйиш корхоналарига нисбатан вақтинчалик ветеринария, ветеринария санитария қоида ва меъёрларини тасдиқлаш ҳақида” ги  Низом талаблари тушунтирилди.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

                                        Кармана тумани “Янгиобод” МФЙда сайер шахсий қабул ўтказилди ...

    Таҳлилий ахборот

    Таҳлилий ахборот

    Навоий вилоят ветеринария бошқармасида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан: Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т...

    Сайёр шахсий қабуллар жадвали

    Сайёр шахсий қабуллар жадвали

    Бошқарма бошлиғининг сайёр шахсий қабуллар ўтказиш ЖАДВАЛИ...

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот...

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Навоий вилояти ветеринария бошқармасида  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 2018 йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан   АХБОРОТ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!