» » “Коррупцион жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида йиғилиш

 
 
 

“Коррупцион жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида йиғилиш

Muallif: info dan 26-08-2022, 15:36, qaradi: 631

0

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил 6-июлдаги 03-18/3041-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16-июндаги ПФ-6247-сон Фармони 1-иловасига асосан “Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумот”

       Маълумки, Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғop халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилаётганлиги, жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилиб, илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

       Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга кўйилиб, “Коррупция” деб аталувчи ушбу ўта салбий иллатга қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда бир қанча қонун ҳужжатлари амалга киритилганлиги, шулардан энг асосийси ва муҳими Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни бўлиб, мазкур қонун 2016 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган, Олий Мажлис Сенати томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 3 январда тасдиқланди.

         Ушбу қонунда Коррупцияга қарши курашувчи органлардан бири Ички ишлар органи этиб белгиланган.

        Жорий йилнинг 17 август куни Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ бошлиғи ўринбосари Б.Қурбонов, Навоий шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари З.Рамазанов ҳамда Навоий шаҳар ИИБ ЖҚБ бошлиғи Х.Очиловлар томонидан Навоий вилоят ветеринария ва чорвқачиликни ривожлантириш бошқармаси мажлислар залида, бошқарма ходимлари Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳамда витлоят ТАШХИС маркази ходимлари иштирокида “Коррупцион жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

“Коррупцион жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида йиғилиш

        Йиғилишда Б.Қурбонов Коррупцияга қарши кураш борасида Республика Президентининг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинаганлигини, жумладан: Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий холатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг июль ойининг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги
       6257-сонли “Коррупцияга карши муросасиз муносабатда булиш мухитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ҳамда 2021 йил

6 июлдаги 5177-сонли “Коррупцияга карши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори қабул қилинганлиги ва соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

“Коррупцион жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида йиғилиш

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *