» » Коррупция бўйича 9 ойлик умумий ҳисобот

 
 
 

Коррупция бўйича 9 ойлик умумий ҳисобот

Muallif: info dan 12-10-2022, 17:49, qaradi: 393

0

Бошқарма ва тизим ташкилотларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг харид. уз сайтига жойлаштириб борилмоқда.

Шу билан бирга, Бошқарма ва тизим ташкилотларида ишга қабул қилинаётган ҳар бир номзод билан ишга қабул қилинаётган шахслар учун коррупцияга қарши курашиш мақсадида унинг оқибатларини тушунтириш, хизмат вазифасига қўйиладиган асосий мажбуриятлар, тақиқлар, чекловлар, талаблар, тизимнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва одоб-ахлоқ қоидалари мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарма ва тизим ташкилотларида меҳнат қилиб фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар ўртасида коррупцион ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш учун доимий равишда умумий профилактик тадбирлар доирасида меъёрий ҳужжатлар билан ходимлар таништирилиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 2017-йил 3-январдаги ЎРҚ-419-сонли қонуни, 2021-йил 6-июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупсиявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон, Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг Фармонлари, 2021-йил 6-июлдаги “Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5177-сон қарори.
2020-йил 31-декабрдаги “Коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупсияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 2022-йил 12-январдаги ПҚ-81-сон Президент қарори, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2021-йил 26-октябр кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-июлдаги ПҚ-5177-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 114-и/ч-буйруғи, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2021-йил 26-октябрдаги “Соҳада коррупсияга қарши курашишга оид тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 115-и/ч-буйруғи юзасидан Коррупцияга қарши курашиш тегишли маъсул ходим томонидан коррупцияга қарши муросасизлик маданиятини шакллантириш мақсадида юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонлар ва буйруқлари билан белгиланган тартибда таништирилиб борилмоқда.

Қўмита раисининг 2022 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июнда ПФ-154-сонли Фармони ижроси тўғрисида”ги 79-и/ч-сонли буйруғи билан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни қўмита веб-сайти ҳамда очиқ маълумотлар порталига ўз вақтида жойлаштириш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар, давра суҳбатлари Бошқарма расмий веб-сайти ва ОАВга жойлаштирилиб борилмоқда.

Бошқарма ва тизим ташкилотларида ишга қабул қилиш жараёнини шаффоф амалга ошириш мақсадида тегишли кадрлар бўйича мутахассис томонидан мавжуд вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар “Вакансия.аргос.уз” очиқ сайтларида жойлаштирилиб келинмоқда. Ходимлар учун касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупсияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув дарслар ташкил қилиниб борилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 сентябр куни Зарафшон шаҳар ҳокими Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимов, Зарафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи А. Суннатовлар ҳамкорлигида "Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида  шаҳар ветеринария бўлими ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид", '"Одам савдоси ва унинг оқибатлари", "Коррупция адолат кушандаси",  Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда кекса  вакилларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни мавзуларида маъруза ва савол-жавоблар қилинди.

         Ходимларни ишга ўз вақтида келиб кетишини назоратга олиш, бошқармада коррупциявий хавф-хатарни олдини олиш мақсадида бошқарма биносига 9 та кузатув камералари ўрнатилган.

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *