» » Коррупция - жамият фаровонлиги ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат

 
 
 

Коррупция - жамият фаровонлиги ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат

Muallif: info dan 10-11-2022, 18:17, qaradi: 362

0

Коррупция - жамият фаровонлиги ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат

Раислик этувчи О.Низамов, Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғop халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилаётганлиги, жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилиб, илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган органлардан бири Прокуратура органлари эканлигини ва шу муносабат билан   йиғилишда Вилоят прокуратураси 11.1 бўлим прокурори А.Ачилов иштирок этаётганлигини маълум қилиб, сўз навбатини А.Ачиловга берди.

           Вилоят прокуратураси 11.1 бўлим прокурори А.Ачилов “Коррупция - жамият фаровонлиги ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат” мавзусидаги маърузасида, инсоният ўз тараққиётининг қанчалик юксак чўққиларни забт этмасин, турли хавф-хатарлар ва иллатлардан халос бўлмаганлигини,  Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида бошланган ишлар ҳар биримиздан жамиятда кечаётган жараёнларга бефарқ бўлмасликни, ўзаро жипслашиб, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган мавжуд иллатларни бартараф қилишда ҳамжиҳатликни тақоза қилади.

           Ҳеч шубҳасиз, жамият фаровонлиги ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган ана шундай иллатлардан бири ва энг хавфлиси бу коррупциядир.  

           Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари ва қатъий сиёсий иродалари билан мамлакатимизда бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.

           Энг аввало, ҳуқуқий асосларни яратишга эътибор берилиб, 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, жумладан, алоҳида қонун, фармон ва давлат дастурлари қабул қилинди.

           Коррупция ҳар қандай жамиятни таг-томири билан кемирувчи, фуқароларнинг давлатга, қонунга бўлган ишончини сусайтирувчи, йўққа чиқарувчи иллатдир.

           Коррупция аввало, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишда турли тўсиқ ва ғовларни юзага келтиради, уларнинг эртанги кунга ишончини сусайтиради.

Коррупция - жамият фаровонлиги ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат
Коррупция - жамият фаровонлиги ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат          

Бинобарин, бутун жамиятда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бориш бугунги кунда прокуратура органларининг энг устувор вазифасидир.

           Биргина, ўтган икки йилда вилоят ҳудудида коррупция ва мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ 120 нафар мансабдор шахслар ва давлат хизматчилари жиноий жазога ҳукум қилинди. Ушбу жиноятларнинг
16 таси айнан порахўрлик жиноятларини ташкил қилади.

           Энг кўп коррупцион соҳалар бу, қурилиш, банк кредитлари, ер майдони ажратиш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда кадастр идоралари билан боғлиқ.

           Айни пайтда прокуратура тизимининг ўзида коррупциявий ҳолатларга тамомила барҳам бериш бўйича ҳам кескин чоралар кўрилмоқда.

           Бу борадаги ишларни янада самарали рўёбга чиқариш учун прокуратура органлари аввало, кенг жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари, журналист ва блогерлар, энг муҳими ҳар бир фуқаронинг кўмаги ва узвий ҳамкорлигига таянади.

           Коррупцияга қарши курашда олдинги сафларда бораётган прокуратура ана шундай кўмак ва ҳамкорлик воситасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.

           Агар корхона, муассаса ва тегишли ташкилотларда, шунингдек, прокуратура органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) кузатилса бу ҳақда зудлик билан
225-07-17, 223-09-40 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилиниши тўғрисида ўз фикрларини баён этди.

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *