Demo sayt » Страница 55
Muallif: admin от 5-01-2015, 16:58, посмотрело: 7045
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Мутал Бурхонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи
Серқуёш ҳур ўлкам, элга баxт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шухратинг порласин токи бор жахон!
Нақарот:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Xақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Нақарот:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Kategoriya: ---
Muallif: admin от 5-01-2015, 16:57, посмотрело: 8500
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи xалқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.
Kategoriya: ---
Muallif: admin от 5-01-2015, 16:55, посмотрело: 8918
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шоxларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.
Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим оы ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида баxт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган.
Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Хумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, паxта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шоҳлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги паxта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғининг рангларини акс эттирувчи уч xил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан хошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
Kategoriya: ---
Muallif: info от 25-12-2014, 17:02, посмотрело: 2873
Навоий вилояти ҳокимининг 2014 йил 22 декабрдаги "Вилоят давлат ветеринария бошқармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари тўғрисида" ги Қ-166-сонли қарори билан бошқарма қайта ташкил этилди
Kategoriya: Интерактив хизматлар » Эълонлар
Muallif: info от 4-12-2014, 12:40, посмотрело: 3832
Ўзбекистон Республикаси Ваирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида” ги 309-сонли қарори
Kategoriya: Меъёрий хужжатлар » ВМ карорлари
Muallif: info от 29-11-2014, 13:04, посмотрело: 2942
Ҳайвонларнинг бактериал касалликларини даволашда тилозомикол (5% ли ва 20% ли инъекцион эритма) препаратини қўллаш учун Қўлланма
Kategoriya: Йўрикномалар » Ветеринария препаратларини кўллаш бўйича
Muallif: info от 6-11-2014, 11:07, посмотрело: 3175
Kategoriya: Йўрикномалар » Ветеринария препаратларини кўллаш бўйича
Muallif: info от 1-11-2014, 09:40, посмотрело: 3035
Товуқ, бедана, ўрдак ва ғоз тухумларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш Қоидалари
Kategoriya: Йўрикномалар » Ветеринария санитария экспертизаси ўтказиш бўйича
Muallif: info от 23-10-2014, 09:07, посмотрело: 4390
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ НОМЛАРИ ВА РАМЗЛАРИДА ДАВЛАТНИНГ РАСМИЙ НОМИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Kategoriya: Меъёрий хужжатлар » ВМ карорлари