Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    “Кексаларни эъзозлаш йили”

    2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Қизилтепа туманида тадбир бўлиб ўтди

     

         “Кексаларни эъзозлаш йили” Қизилтепа тумани марказий истироҳот боғида ташкил этилган ушбу тадбирга туман ветеринария хизмати тизимида кўп йиллар меҳнат қилиб, айни пайтда нафақада бўлган 30 нафардан ортиқроқ кекса ветеринар ходимлар таклиф этилди.

           Тадбирни кириш сўзи билан бошлаб берган Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи И.Ҳ.Джураев бугунги тадбирга таклиф этилган кекса ветеринария хизмати ходимларининг туманда ветеринария хизматини ташкил этиш ва ривожлантиришда, чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига зооветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этишда, ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлашда қўшган ҳиссалари беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир қатнашчилари туманда ветеринария хизмати ташкил этилганидан буён турли вақтларда меҳнат қилиб, вафот этган 50 нафарга яқин ветеринария ходимларини бирма-бир эсга олдилар, кексалар уларнинг охиратлари обод блсин дея дуо-фотиҳа қилишди.

            Қизилтепа тумани Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош чорвашуноси В.Ярашев тадбир муносабати билан кексаларга туман  ҳокимлигининг табригини ўқиб эшиттирди.

            Тадбирда сўзга чиққан кекса ветеринарлар ушбу тадбирни ташкил этган вилоят давлат ветеринария бошқармаси, туман давлат ветеринария бўлими ҳамда туман ҳокимлигига ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этишди.

            Тадбир жараёнида кекса ветеринария ходимларига ветеринария хизмати ҳамда туман ҳокимлиги номидан эсдалик совғалар топширилди. Бир пиёла чой устида кекса ветеринарлар туманда ветеринария хизматининг ташкил этилиши ҳамда унинг ривожланиши тарихи, ушбу соҳада турли вақтларда меҳнат қилган фидойи ветеринария ходимларини эслаб, ширин суҳбат қурдилар.

     

    Йиғилишда ташкилий масала кўрилди

    Йиғилишда ташкилий масала кўрилди

    Учқудуқ туман давлат ветеринария бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди....

    Ветеринария хизмати курсатиш Коидалари

    Ветеринария хизмати курсатиш Коидалари

    16-06-2014  Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ушбу қоидалар ветеринария...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!