Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Оилавий ветеринарлар юбилейи


    Оилавий ветеринарлар юбилейиПрезидентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги, кексаларга алоҳида ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, саломатлигини асраш, бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар камолоти йўлида самарали фойдаланиш халқимизнинг эзгу қадрияти эканлигидан келиб чиққан ҳолда, вилоят давлат ветеринария хизмати ходимлари оилавий ветеринарлар-Жапбаров Патте Серикбаевич ва унинг турмуш ўртоғи Бегимова Бақтигулларни муборак 60 ёшга тўлиши билан муборакбод этдилар.

     Томди туманида Жапбаровлар оиласини яхши билишади. Бухоро қишлоқ хўжалик техникумини ветеринария ихтисослиги бўйича тугаллаган Жапбаров Патте Серикбаевич 38 йилдан ортиқ вақт давомида ветеринария соҳасида ватанимиз ва ҳалқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда. П.Жапбаровнинг турмуш ўртоғи Бегимова Бақтигул ҳам ветеринария мутахассиси бўлиб, ушбу соҳада узоқ йиллар ишлаб, айни пайтда ёшга доир нафақада. Икковлан 4 нафар фарзанди тарбиялаб, вояга етказишди ва айни пайтда неваралар камолидан баҳрамандлар.

     

      Оилавий ветеринарлар юбилейиОилавий ветеринарлар “Кексаларни эъзозлаш йили” нинг дастлабки ойида таваллуд топган кунининг муборак 60 йиллигини нишонламоқдалар.

    Бу инсонлар ўзларининг кўп йиллик самарали меҳнати, катта хизматлари билан мана шундай қутлуғ кунларга етиб келдилар.

    Вилоят ветеринария хизмати жамоаси, ёру биродорлари бу кишиларни камтарин ва ҳалол, жонкуяр, оқибатли , ўз оиласи, фарзандларига ғамхур ва меҳрибон инсон сифатида яхши билади ва ҳурмат қилади.

     

     Жапбаров Патте Серикбаевич ва унинг турмуш ўртоғи-Бегимова Бақтигул опаларимизнинг Томди тумани, қолаверса вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашда қўшган ҳиссаларингиз беқиёсдир.

    Улар ўз хизмат вазифасига доимо масъулият билан ёндашиб, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва ишбилармонлик фазилатларини намоён этиб, муносиб шогирдлар тайёрлаб, хизматда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам барчага ибрат бўлиб келмоқдалар.

    Айниқса, жамоат ишларида фаол иштирок этиб, ҳаётий тажрибалари, зарур маслаҳатлари билан ёшларга наъмуна бўлиб келаётганликлари диққатга сазовордир.


    Вилоят давлат ветеринария бошқармаси жамоаси, буткул вилоят ветеринария хизмати ходимлари Сизга шахсий ҳаётингизда бахту-саодат, узоқ умр, омонлик ва хотиржамлик тилайди. Неваралар камолини кўришдек улкан бахт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Ватанимиз равнақи йўлида қилган хизматларингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!Оилавий ветеринарлар юбилейи

     

     

     

    “Кексаларни эъзозлаш йили”

    “Кексаларни эъзозлаш йили”

    2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Қизилтепа туманида тадбир бўлиб ўтди...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!