Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди.

        Карманада ўқув семинари бўлиб ўтдиЖорий йилнинг 20 май куни Кармана тумани саноат касб-ҳунар коллежида “Ҳайвонларнинг касалликларига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш” мавзусида ўқув ва амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Республика давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи Б.Норқобилов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Чорвачилик бош бошқармаси бошлиғи М.Юсупов, Республика ветеринария лабораторияси директори Б.Тангяриқов, Республика ветеринария лабораторияси вирусология бўлими мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди О.Шарипова, Ўзбекистон ветеринария илмий тадқиқот институти профессори, ветеринария фанлари доктори Б.Салимовлар иштирок этдилар.

     Вилоят давлат ветеринария бошқармаси бўлим бошлиқлари ва мутахассилари, вилоят ветеринария лабораторияси директори ва бўлим мудирлари, туман ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари бошлиқлари, эпизоотолог ветврачлари, туманлар ветеринария лабораториялари директорлари, диагностик кабинет мудирлари, ветеринария участкалари мудирлари ва веттехниклари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари мудирлари ва эксперт врачлари иштирокида ўтказилган ўқув семианрини вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Ҳамраев кириш сўзи билан очди ва вилоят чорвачилигида ветеринария хизматининг тутган ўрни, вилоят ветеринария хизмати олдида турган долзарб масалалар хусусида гапириб ўтди.

    Семинарда сўзга чиққан Республика давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи Б.Норқобилов ўз сўзида Республика ветеринария хизмати олдида турган долзарб масалалар, қўшни давлатлардаги мураккаб эпизоотик вазият ҳамда “Ветеринария тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳририда назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил гапириб ўтди.

           Карманада ўқув семинари бўлиб ўтдиСеминарда ҳозирги кунда долзарб бўлган, куйдирги, қутуриш, бруцеллез, цистецеркоз,эхинококкоз каби ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари профилактикаси бўйича кўргазмали тарзда, презентация услубида маърузалар тингланди. Семинар иштирокчилари томонидан берилган кўплаб саволларга Республикамиз етакчи олим ва мутахассилари томонидан батафсил жавоблар берилди.

          Карманада ўқув семинари бўлиб ўтдиСеминарнинг амалий қисми Кармана туман давлат ветеринария бўлимида ўтказилди. Бунда семинар қатнашчиларига эмламаларни термосукалардан фойдаланилган ҳолда олиб юриш, эмлашга тайёрлаш, эмлаш, ўтказилган эмлаш ишларини ҳужжатлаштириш ва махсус журналларда рўйхатга олиш ишлари амалий тарзда намойиш этилди. Тирик ва фаолсизлантирилган эмламаларни сақлаш ҳамда эмлашга тайёрлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтдиБундай ўқув семинарлари ветеринария мутахассилари билим ва кўникмаларини оширишда, юқумли касалликлар профилактикасида замонавий технологиялар, фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

     

    Бахтберган Жузбаев, Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси бош мутахассиси

     

     

     

     

     

     

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!