Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Қозоғистонда сайғоқлар нобуд бўлмоқда

    Қозоғистонда сайғоқлар нобуд бўлмоқдаҚозоғистонда сайғоқ (оқбукен) ларнинг учдан бир қисми нобуд бўлган

     

    Қозоғистонда сайғоқлар оммавий нобуд бўлиши май ойининг ўрталарида бошланиб, мавжуд маълумотларга асосан 132 минг бошдан зиёдроқ сайғоқлар нобуд бўлган.

    Сайғоқларнинг кўплаб нобуд бўлиш ҳолатлари Қозоғистоннинг Қостанай, Ақтюбе, Ақмола вилоятлари ҳудудларида кузатилган. Нобуд бўлган сайғоқларда оғиз ва бурун бўшлиқларидан қон кетиши ҳолатлари қайд этилган.

    Сайғоқ-антилопалар кичик оиласига мансуб, жуфт туёқли сут эмизувчилардир.

    Сайғоқлар Ҳалқаро Қизил Китобга киритилган бўлиб, фақат Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркменистан, ғарбий Монголия ва Россия Федерациясининг Астрахан вилоят ҳамда Қалмикия ҳудудларида яшайди.

    Аввалига сайғоқларнинг оммавий нобуд бўлиши заҳарланиш оқибатида келиб чиқди деган хабар тарқатилган. Ҳатто бу ҳолатни "Союз ТМА-22" комик корабли қўниши билан ҳам боғлашган.

    Россия Федерациясиниг “Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш федерал маркази” томонидан ўтказилган текширишлар натижасида оқсил, майда шохли моллар ўлати, чечак ва блютанг касалликлари қўзғатувчилари аниқланмаган. Барча намуналарда пастереллез касаллиги қўзғатувчиси В-типли Pasteurella multocida ажратилиб олиниб, сайғоқлар пастереллез (геморрагик септицемия) касаллигидан нобуд бўлган деган хулосага келинган.

    Ҳалқаро эпизоотик бюро (ҲЭБ) томонидан сайғоқларнинг оммавий нобуд бўлиши сабабларини аниқлаш учун махсус комиссияси юборилиши хусусида келишилиб олинган.

     

     Манбаалар: http://tengrinews.kz/ Newtimes.kz сайтлари

     

    Корасон касаллиги

    Корасон касаллиги

    Қорасон-эмфизематик карбункул-шохли ҳайвонларга хос, ўткир ўтувчи инфекцион касаллик бўлиб, тананинг мускулларга бой қисмларида қирсилдоқ товушли, тез катталашадиган газли шишлар пайдо бўлиши, тана...

    ТРАВМАТИК  ПЕРИКАРДИТ

    ТРАВМАТИК ПЕРИКАРДИТ

    Травматик перикардит касаллиги юрак халтасининг яллиғланиши, перикард варақларининг шикастланиши, перикард бўшлиғида экссудат йиғилиши ва юрак фаолиятининг бузилиши билан характерланади.  ...

    Куйдирги касаллиги ва унинг профилактикаси

    Куйдирги касаллиги ва унинг профилактикаси

    Куйдирги-(Сибир яраси, антракс), инсон ва ҳайвонларга хос бўлган ўткир юқумли касаллик бўлиб, тери ва тери ости тўқималарида серозли ва геморагик шишлар пайдо бўлиши билан характерланади....

    Крим-Конго геморрагик иситмаси

    Крим-Конго геморрагик иситмаси

    “Крим-Конго геморрагик иситмаси”- тананинг деярли барча қисмида қон қўйилишлар ҳамда юқори ҳарорат билан, оғир кечувчи, даволаш муолажалари ўз вақтида бошланмаса ўлим...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!