Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Тадбиркорлик субъектларини текшириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 18 июнда 1573-9- рақам билан рўйхатдан ўтказилган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил 2 июньдаги “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари -юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ” 1-сонли Қарори билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари -юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Эндиликда,

    тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь куни этиб белгиланди;

    тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги текширувдан кейинги даврни қамраб олади;

    микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади;

    аввал текширилган масалалар бўйича текшириш ўтказиш тақиқланди.

     

    1573-9-tekshirish-Tartibi.doc [ b] (юклаб олинган: 18)

     

     

    Хусусий тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгартирилди

    Хусусий тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгартирилди

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ПФ-4725-СОНЛИ ФАРМОНИ ХУСУСИЙ МУЛК, КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ...

    Текширишларни руйхатга олиш китобини тўлдириш тартибига ўзгартиришлар

    Текширишларни руйхатга олиш китобини тўлдириш тартибига ўзгартиришлар

    ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон буйруғи (рўйхат...

    ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ

    ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ

    НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ТОМОНИДАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ...

    Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаоли ...

    Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаоли ...

    Мазкур Низом белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини (кейинги ўринларда...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!