Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилди

    Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилдиДавлат ветеринария бош бошқармаси томонидан ветеринария соҳасида намунали меҳнат қилган, тадбиркор ва интилувчан, вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашда сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган ветеринария мутахассилари муносиб тақдирланиб, рағбатлантирилиб келинмоқда.

    Жумладан, жорий йил давомида вилоянинг Конимех туманидан битта, Хатирчи туманидан битта, жами 2 та зооветеринария шаҳобчалари мудирларига "Дамас" автомашиналари берилган эди.

    Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилдиЖорий йил 1 декабрь куни вилот давлат ветеринария бошқармасида шундай мутазхассислардан яна бир гуруҳига Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан бепул ажратилган 5 та "Лифан" русумли мотоқурилмалар, 15 та велосипедлар, 25 дона автомакс ускуналарини тантанали тарзда топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилди                                                                    Давлат ветеринария бош бошқармаси номидан совғаларни топширган бошқарма бошлиғи И.Х.Джураев совғаларга сазовар бўлган барча ветеринария мутахассиларини табриклаш жараёнида ҳукуматимиз раҳбарияти, Давлат ветеринария бош бошқармаси, вилоят ҳокимлиги томонидан ветеринария соҳасини ривожлантириш, уни замон талабларига мослаштиришга катта эътибор қаратилаётганлигини, соҳанинг материал техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий теника, асбоб-ускуналар билан таъминлаш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари доимий диққат марказида бўлиб келаётганлигини, бунга жавобан ҳар бир ветеринария мутахассиси сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилиши, ўз касбий малакаларини доимий тарзда ошириб бориши зарурлигини таъкидлади.

    Тантанали маросимда сўзга чиққан ветеринария мутахассилари ўзларининг камтарона менатлари раҳбарият томонидан юқори баҳоланиб, рағбатлантирилганликлари учун ўз миннатдочиликларини изҳор этиб, ушбу совғалар нафақат уларнинг ўзларига, балки бутун жамоага берилган совға эканлигини, билдирилган ишончни оқлаш учун янада самарали, сидқидилдан меҳнат қилишларини баён этишди.

     

    Б.Жузбаев, бошқарма бош мутахассиси

    “Кексаларни эъзозлаш йили”

    “Кексаларни эъзозлаш йили”

    2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Қизилтепа туманида тадбир бўлиб ўтди...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!