Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

    Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.Вилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси бошқарма маъмурияти билан ҳамкорликда вилоятда ветеринария хизматини ташкил этиш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, зооветеринария сервис хизматларини кўрсатиш ва бошқарма ва таркибий бўлинмалар фаолиятини замон талабларига мослаштириш, замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, илғор иш услубларини ўзлаштириш борасида ходимлар фаоллигини ошириш мақсадида жами 7 та номинация бўйича танлов эълон қилган эди.

            Вилоят давлат ветеринария бошқармасида жорий йил 30 декабрь куни бўлиб ўтган бошқарма касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида ушбу танловлар ғолиблари эълон қилинди. Жумладан, яширин овоз бериш йўли билан “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Халилов Ҳусан Яхшимурадович, “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Азамов Орзи Шодиевич, “Йилнинг энг яхши мутахассис ходими” номинациясида - Жузбаев Бахтберган Холдикулович, “Жамотчилик ишлари бўйича йилнинг фаол ходими” номинациясида - Болиев Кенжабой Раббимович, “Йилнинг энг яхши ветеринар ходими” номинациясида - Гаимов Абрий Худойназарович, “Йилнинг энг намунали ва фаол ходими” номинациясида - Абдуллаев Олим Рахмановичлар танлов ғолиблари деб топилди. Танлов ғолибларига вилоят давлат ветеринария бошқармаси ва касаба уюшмасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

            Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашда сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ ветеринария мутахассилари-таркибий бўлинмалар раҳбарлари, эпизоотолог ва терапевт ветврачлар, ветеринария участкалари мудирлари вилоят давлат ветеринария бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

    Вилоят давлат ветеринария бошқармасининг буйруғи билан илҳор ва намунали ветеринария мутахассилари бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофати билан ҳам тақдирландилар.

             Бу каби тадбирлар ветеринария соҳаси мутахассиларининг фаоллигини янада оширишда ижобий аҳамият касб этади.

     

     

    Бахтберган Жузбаев, бошқарма ахборот хизмати гуруҳи раҳбари

     

     

    Намунали ветеринарларга

    Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилди

    Намунали ветеринарларга Давлат ветеринария бош бошқармасининг совғалари топширилди....

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 20 май куни Кармана тумани саноат касб-ҳунар коллежида “Ҳайвонларнинг касалликларига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш” мавзусида ўқув ва амалий семинар бўлиб ўтди.  ...

    Жузбаев Бахтберган Холдикулович

    Жузбаев Бахтберган Холдикулович

    Жузбаев Бахтберган Холдикулович   Навоий вилояти  ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  бошқармаси    Давлат ветеринария назорати бўлими бошлиғи   Телефон: (+998 79) 221 02 84  ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!