Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Йиғилишда долзарб масалалар кўрилди

    Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармасида бошқарма бошлиғи И.Джураев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда асосий эътибор вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашга қаратилди.

    Таъкидландики, дунёнинг бирқатор давлатларида куйдирги, қутуриш каби ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича жиддий эпизоотик, эпидемиологик вазият юзага келганлиги, вилоят давлат ветеринария тизими мутахасссисларидан ушбу касалликларга қарши ўтказилаётган профилактик тадбирлар сифати ва самарадорлигини янада оширишни талаб этади.

    Шунингдек, жорий йил қиш-баҳор мавсуми қуруқ ва илиқ келганлиги Қизилқум зонасида табиий ўчоқлари мавжуд бўлган Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллиги манбалари ва ташувчилари бўлган кана ва бошқа эктопаразитларга қарши дезинсекция тадбирлари кўламини кенгайтириш, ушбу касаллик ҳамда унинг профилактикасига доир аҳоли ўртасида кенг кўламлаи тушинтириш-тарғибот ишларини олиб боришни тақоза этади.

    Йиғилишда шунингдек соҳада ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари ҳам танқидий нуқтаи назардан муҳокама қилинди.

    Кун тартибидаги масалалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

     

    Бошқарма ахборот хизмати гуруҳи

     

    Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтди

    Томди туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

    Томди туманида қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли, зооноз касалликлар профилактикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида”...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!