Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    ПУЛ ВА БОШҚА АШЁЛАР ПОЧТА ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ ЖЎНАТИЛАДИ?

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги буйруғи (рўйхат рақами 2219-6, 2016 йил 18 ноябрь) билан Почта алоқаси хизматини кўрсатиш Қоидалари ўзгартирилди ва уларга қўшимчалар киритилди.

    Пул ўтказмаларини амалга ошириш тартиби ҳақида

     

    Ҳужжатда халқаро пул ўтказмаларининг янги таснифи тасдиқланди. Жўнатишнинг усулига қараб улар қуйидаги турларга бўлинади:

    • оддий – почта алоқаси тармоғи билан жўнатиладиган;

    • тезкор – телекоммуникация тармоғи бўйича жўнатиладиган (электрон пул ўтказмалари);

    • гибрид – почта алоқаси тармоғидан ва телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда жўнатиладиган пул ўтказмалари.

     

    Халқаро пул ўтказмалари билан алмашиш хизматларини тақдим этиш учун белгиланган почта алоқаси оператори бошқа мамлакатларнинг белгиланган почта алоқаси операторлари билан икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузади. Халқаро пул ўтказмалари билан алмашиш Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Халқаро пул ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (тўлаш) муддатлари шартномаларда белгиланади.

     

    Пул ўтказмаларини жўнатиш хизматлари учун ҳақ тўлаш нақд пул билан ҳамда нақдинасиз ҳисоб-китоблар йўли билан, шу жумладан пластик карталардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Устама тўловли пул ўтказмаларини жўнатиш хизматлари учун ҳақ тўлаш почта жўнатмасининг жўнатувчиси томонидан устама тўлови билан ушбу почта жўнатмаси қабул қилинган жойда амалга оширилади.

     

    Пластик карталардан фойдаланиб, жисмоний шахслардан қабул қилинган пул ўтказмалари юборилаётган суммани олувчининг пластик картасига ўтказиш йўли билан тўланади.

     

    Пул ўтказмалари, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари почта алоқаси объектларида мамлакатимиз ҳудудида муомалада бўлган пул белгилари билан тўланади.

     

    Халқаро почта жўнатмалари ҳақида

     

    Киритилган қўшимчаларга кўра, тезкор почтанинг халқаро жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ "EMS" тезкор почта тизими бўйича, "EMS" кўп томонлама намунали келишуви ёки икки томонлама келишувлар асосида амалга оширилади.

     

    Халқаро почта алмашиш жойлари почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан Давлат божхона қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади.

     

    Қиймати эълон қилинган посилкалар ва халқаро хатлар, майда пакетлар, мўрт ва катта посилкалар, "Exspres" (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, "Frans de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгили ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, шунингдек "A remettre en main propre" (Ўз қўлига топширилсин) белгили қиймати эълон қилинган буюртма жўнатмалари, хатлар ва посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат этилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади. Бу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар Умумжаҳон почта иттифоқининг халқаро бюроси томонидан хабар қилинади.

     

    Жавобгарлик ҳақида

     

    Почта, курьерлик жўнатмаларида ёки пул ўтказмаларида манзилнинг тўғри ва тўлиқ ёзилганлиги учун ушбу почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаларининг жўнатувчилари жавобгар бўладилар. Бузилишлар почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмаси жўнатувчиси томонидан манзилнинг тўлиқ бўлмаган ва нотўғри ёзилганлиги билан боғлиқ бўлса, оператор ва провайдерлар жавобгар ҳисобланмайди.

     

    Даъволар ҳақида

     

    Даъволар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

     

    Ариза берувчи даъво беришда қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этиши керак:

    • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фуқаролик ёки дипломатик паспорти;

    • муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ва ҳарбий таълим муассасаларининг курсанти (тингловчиси)нинг ҳарбий гувоҳномаси ёки тегишли вазирликлар ва идоралар билан шартнома бўйича хизмат қиладиган зобитларнинг шахсий гувоҳномаси;

    • хорижий фуқаронинг миллий ёки дипломатик паспорти;

    • Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ҳисобланади.

     

    Даъвода тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотлар кўрсатилади. Даъво билан фойдаланувчининг ўзи эмас, балки у ишонч билдирган шахс мурожаат қилган ҳолда, даъвога ишончнома илова қилинади.

     

    Почта жўнатмалари ўлчамлари ҳақида

     

    Ички хатларнинг (кичик, катта формат ва форматга мос бўлмаган) ва посилкаларнинг чекланган ўлчамлари ва оғирлигининг янгиланган қийматлари тасдиқланди.

     

    Ҳужжатга бошқа қатор тузатишлар ҳам киритилган

     

    Манба:http://www.norma.uz сайти

     

    ЭРИ дан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

    ЭРИ дан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ...

    Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича Йўриқнома

    Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича Йўриқнома

    Ушбу Йўриқнома  вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнидаги муносабатларни тартибга солади....

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!