Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

    Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

     

    Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги олижаноб фазилатларни, шукроналик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:

     

    1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

     

    2. Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга оширсин.

     

    3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

     

     

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

     

    Тошкент шаҳри, 2017 йил 20 июнь

     

    Манба: http://uza.uz

     

    Муборак Рамазон ойи муносиб тарзда ўтказилади

    Муборак Рамазон ойи муносиб тарзда ўтказилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" ги   қарори қабул қилинди  ...

    Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

    Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

    Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори  ...

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

    Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида...

    Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

    Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори...

    ҲАЛҚАРО ВЕТЕРИНАРИЯ КУНИ!

    ҲАЛҚАРО ВЕТЕРИНАРИЯ КУНИ!

    2000 йилда Ҳалқаро ветеринария ассоциациясининг ташаббуси билан ҳар йил апрел ойининг охирги шанба кунини “Ҳалқаро ветеринария куни” деб белгиланган...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!