Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАР 5 ЙИЛДА БИР МАРТА ЎТКАЗИЛАДИ

    СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИНИНГ ХУЛОСАСИНИ ОЛДИНГИЗМИ – РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАР 5 ЙИЛДА БИР МАРТА ЎТКАЗИЛАДИ

     

    ҚҲТБТ порталида солиқ маслаҳатчилари институтининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди.

     

    Солиқ маслаҳатчилари ҳисобот тузишади ва топширишади

     

    «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига қўшимчалар солиқ маслаҳати бўйича хизматлар рўйхати кенгайтирилишини назарда тутади. Унга мижоз (ишонч билдирувчи) номидан солиқ ҳисоботини тузиш, шунингдек солиқ органи ва статистика органларига солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этишни киритиш таклиф этилмоқда.

     

    Солиқ кодексига тузатишлардан келиб чиқиб солиқ маслаҳатчилари солиқ ҳисоботларини ишончнома асосида топширади.

     

    Стажга эга солиқчилар махсус курсдан озод этилади

     

    Солиқ органларида 10 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган номзодларни солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус курсдан озод этиш таклиф этилмоқда.

     

    Маълумот учун: ҳозирги кунда бу солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун барча номзодларга қўйиладиган талаблардан бири.

     

    Ушбу қоида солиқ хизматидан бўшаганларга ҳам ишдан бўшаган вақтидан бошлаб 3 йил ичида татбиқ этилади.

     

    Режали текширишлар даврийлиги оширилади

     

    Қуйидагиларнинг молия-хўжалик фаолиятини 5 йилда 1 маротабадан кўп бўлмаган муддатда режали текшириш таклиф этилди:

    • ҳалол солиқ тўловчиларни;

    • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ва ҳисобга олиш масалалари бўйича солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг хулосасига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини.

     

    Тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олиш жойи бўйича солиқ органига солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг тегишли хулосасини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлига қадар тақдим этишлари керак бўлади.

     

     

    Манба: http://www.norma.uz

     

     

    Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилади

    Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилади

    Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилади...

    Ветеринария хизматига имтиёзлар

    Ветеринария хизматига имтиёзлар

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 55-сонли қарори билан қишлоқ жойларда кўрсатиладиган бирқатор хизматлар, шу жумладан ветеринария хизмати кўрсатувчи юридик...

    «Электрон ҳукумат» тизимининг ҳуқуқий асоси

    «Электрон ҳукумат» тизимининг ҳуқуқий асоси

    Мамлакатимизда миллий ахборот тизимини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш,...

    Тадбиркорлик субъектларини текшириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

    Тадбиркорлик субъектларини текшириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 18 июнда 1573-9- рақам билан рўйхатдан ўтказилган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил 2 июньдаги...

    Хусусий тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгартирилди

    Хусусий тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгартирилди

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ПФ-4725-СОНЛИ ФАРМОНИ ХУСУСИЙ МУЛК, КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!