Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Вақтинчалик ветеринария-санитария қоидалари тасдиқланди

    Вақтинчалик  ветеринария-санитария қоидалари тасдиқланди“Ветеринария тўғрисида” ги, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва  хавфсизлиги тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунлари ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги
    “Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 139-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган ва    Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 27 июндаги 24-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва  хомашёларни    ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотишга нисбатан вақтинчалик  ветеринария-санитария қоидалари” га асосан  деҳқон бозорлари павильонлари  ва махсус жиҳозланган савдо нуқталарида фақат қушхоналарда сўйилган, белгиланган тартибдаги ветеринария ҳужжатларига эга бўлган ва ВСЭЛ томонидан ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиб тамғаланган гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат этилади. Сотувчи махсус кийимда  бўлиши, савдо нуқтаси  совутгич, витрина зангламайдиган металл, цинкланган ёки бошқа  нотоксик  қоплама билан қопланган, гўшт илиш чангаклари эса зангламайдиган металлдан тайёрланган бўлиши  ҳамда  оқава сув тизими, қўл ювгич  билан жиҳозланниши,  витринага  ҳайвон тури, сўйилган санаси ҳақида маълумот ва маҳсулотга ВСЭЛ томонидан берилган ветеринария хулосаси осиб қўйилиши шарт.

    Бозор маъмурияти гўшт ва бошқа тез бузулувчан маҳсулотларини сотиш учун барча шароитларни яратиши, конфискатларни утилизация қилиш (зарарсизлантириш) учун автоклав ўрнатиши ҳамда зарарсизлантириш ишларини, санитар кунларини ва дезинфекция ишларини амалга ошириши шарт.

    Шунингдек ушбу қоидаларда  ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва  хомашёларни    сақлаш ва сотишга нисбатан ветеринария-санитария талаблари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра барча маҳсулотлар бозор ҳудудига ВСЭ лабораторияси орқали кириши белгилаб қўйилган.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги  таъминланади

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги таъминланади

    “Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” тасдиқланди....

    Тадбиркорлар диққатига!!!

    Тадбиркорлар диққатига!!!

    Ветеринария-санитария хулосаси бериш ишлари амалга оширилмоқда....

    Тизимида ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасди&# ...

    Тизимида ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасди&# ...

    Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан   ўтказиш Қоидалари   Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг...

    Асални ветеринария лабораторияларида ветеринария-санитария экспертизасидан  ...

    Асални ветеринария лабораторияларида ветеринария-санитария экспертизасидан ...

    Асални ветеринария лабораторияларида ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!