» » » Ҳамжиҳатлигимиз ва аҳиллигимиз рамзи

 
 
 

Ҳамжиҳатлигимиз ва аҳиллигимиз рамзи

Muallif: info dan 18-08-2018, 13:58, qaradi: 1694

0

           Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига тайёргарлик кўриш ҳамда Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил этилган, ҳамжиҳатлигимиз ва аҳиллигимиз рамзи бўлган умухалқ хайрия ҳашарида  вилоят ветеринария бошқармаси ишчи-ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда. 
           Азалий қадриятларимизнинг ажралмас бўлаги ҳашарда - халқимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, саховати, юртига садоқати янада яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида жорий йил август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари куни, деб эълон қилинган эди. 

Ҳамжиҳатлигимиз ва аҳиллигимиз рамзи Бошқармада эрта тонгданоқ умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан бошланди. 
            “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”  шиори остида  кам таъминланган оилаларнинг уй-жойини ҳашар йўли билан ободонлаштириш, эҳтиёжманд оилаларга, ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатиш назарда тутилган. 
             Аслида турар-жойлар, маҳалла-кўй, теварак-атрофни тоза ва озода сақлаш халқимизга хос фазилат. Ўтказилаётган ҳашар давомида бошқарма ва унга ёндош  ҳудудлар ободонлаштирилиб, ариқ-зовурлар тозаланяпти. Дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқланди. Ҳашар ишларига техника воситалари жалб этилиб, маиший чиқиндилар белгиланган жойларга ташиб чиқарилди. 
             Ҳашар кунларида халқимизга хос бўлган саховат, меҳр-мурувват, ватанпарварлик, юрт тақдири учун дахлдорлик туйғусини ҳар бир юртдошимиз намойиш этмоқда. 

             Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!

 

Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *