Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Нурота туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Нурота туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдиНурота туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ўтказилган ўқув-амалий семинарида маҳалла фаоллари, фуқаролар, чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари,  “Nur Zamin Sher Vohalari” МЧЖга қарашли ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси  ишчи-ходимлари, сунъий уруғлантириш шаҳобчалари мутахассилари  иштирок этдилар.

           Семинарда  вилоят  ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи  Б.Жузбаев сўзга чиқиб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон қарорининг ҳар бир бандининг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил тушунча берди.

               Нурота туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдиШунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сон қарори билан тасдиқланган:

    “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария нормалари ва қоидалари”

    “Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари” тўғрисида кенг қамровли тушунча берди.

    Вилоят “Чорванасл маркази” директори П.Дуйсенов вилоятимиз ва Нурота туманида наслчилик иши ва қорамолларни сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари  тўғрисида маълумот бериб ўтди.

    Семинарнинг амалий қисмида Нурота шаҳар “Жарроҳ Нурбўлоқ” қорамолларни сунъий ўрчитиш шаҳобчаси  мутахассилари  Ў.Каримов ва И.Қурбоновлар сунъий уруғлантириш тартибини амалда кўрсатиб бердилар. Семинарда намойиш этилган сунъий уруғлантиришдан олинган бузоқлар ва зотли қорамол, уларнинг маҳсулдорлиги бўйича  берилган маълумот   семинарда иштирок этган аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    Баҳс-мунозараларга бой ўтган ўқув-амалий семинарида аҳоли, фермер хўжалик раҳбарлари, ветеринария мутахассислари, техник осеминаторлар ўзларини қизиқтирган саволларга ьбатафсил маълумот олдилар, га керакли бўлган маълумотларига эга бўлишди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сон Фармони ва ПҚ-4254-сон қарори,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарори  мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчаларга эга бўлишди.                                                                                                                                                                                                                                                             Бошқарма ахборот хизмати

    Қушхоналар учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қои ...

    Қушхоналар учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қои ...

    Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди...

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди  ...

    “Чорванасл” марказига ишга таклиф этамиз!

    “Чорванасл” марказига ишга таклиф этамиз!

    “Чорванасл” марказига ишга таклиф этамиз!...

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этил ...

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этил ...

    Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди...

    Нурота туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

    Нурота туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

    Нурота туман Давлат ветеринария бўлими мажлислар залида 2016 йил 2 март куни кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди....

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!