Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Идентификация хизматлари нархлари тасдиқланди

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
    ҚАРОРИ
    ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЭГАЛАРИДАН ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
    [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3177]
           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
             1. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
             2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
    Раис Б. НОРҚОБИЛОВ
    Тошкент ш.,
    2019 йил 1 август,
    7-сон
                                                                             Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг                                                                                2019 йил 1 августдаги 7-сонқарорига ИЛОВА
            Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвонларнинг эгаларидан ундириладиган тўловлар миқдори ва шартларини белгилайди.
    1-боб. Умумий қоидалар
             1. Мазкур Низом қоидалари туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан татбиқ этилади.
             2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун сақлаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтираётган, боқаётган ҳайвонлари идентификация объекти бўлиб ҳисобланади.
    2-боб. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар миқдори ва шартлари
             3. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвон эгаларидан қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
            ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун — Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда БҲМ деб юритилади) 2 фоизи;
            ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун — БҲМнинг 1,5 фоизи;
            ҳар бир ит ва мушуклар учун — БҲМнинг 1 фоизи.
            Қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилганда, идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар қўй ва эчкиларнинг ҳар бирига алоҳида ундирилади.
            4. Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати бепул берилади.
            5. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
            6. Шартномада ҳайвонларни идентификация қилиш хизматини кўрсатиш муддатлари, нархи, ҳисоб-китоб тартиби, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартлар белгиланади.
            7. Тўлов туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали, нақд ва нақдсиз шаклда амалга оширилади.
            8. Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари тасдиқланган шаклдаги кирим ордери ва икки нусхада квитанцияни расмийлаштиради ҳамда пуллик тушумларнинг ҳисобини олиб боради.
    Квитанциянинг бир нусхаси ҳайвон эгасига берилади, иккинчи нусхаси туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бухгалтериясида сақланади.
            9. Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари бўйича тушумларнинг статистик, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини олиб боради ҳамда ҳудудий Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига топширади.
    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ушбу ҳисоботларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига юборади.
    3-боб. Якуний қоидалар
            10. Ҳайвонларни идентификация қилишда ветеринария муассасаси ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал этилади.
            11. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
            12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
    Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
    2019 йил 1 август
    Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
    2019 йил 1 август
    Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
    2019 йил 1 август

     

    (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/3177/3646-сон)
    Қўмита низоми тасдиқланди

    Қўмита низоми тасдиқланди

          Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  27 июндаги  532-сон қарори ...

    Ҳайвонларни идентификация қилмаса ҳам бўладими?

    Ҳайвонларни идентификация қилмаса ҳам бўладими?

    Ҳайвонларни идентификация қилиш, сўйиш, сотиш ва сотиб олишга доир савол-жавоблар....

    Ҳайвонларни идентификация қилиш тартиби тасдиқланди

    Ҳайвонларни идентификация қилиш тартиби тасдиқланди

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарори...

    ЭРИ дан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

    ЭРИ дан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!