» » » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 
 
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Muallif: info dan 8-09-2022, 10:53, qaradi: 459

0

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги "Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 481-сонли қарори қабул қилинди. Бу қарорга кўра:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда вакцинация жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси»да ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш ҳамда замонавий ва шаффоф механизмлар асосида молиялаштиришни назарда тутувчи янги тизим жорий этиш;

     Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш;

   ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва фойдаланиш учун рухсат этилган вакциналар билан ўтказиш;

     вакцинация тадбирларини ўтказиш ва мазкур жараённи давлат ветеринария хизмати томонидан мониторинг қилиб бориш;

     вакцинация тадбирларини ҳар бир туман (шаҳар)да махсус эмлаш гуруҳлари томонидан клиник жиҳатдан соғлом ҳайвонларда ўтказиш;

    вакциналарни ҳар йили шакллантириладиган рўйхат асосида ҳайвон турлари ва вакциналар қўлланадиган ҳудудлар бўйича белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш каби бир қатор топшириқлар берилган. 

     Ушбу қарор матнини тўлиқ ҳолда  481-сонли қарори.

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *