» » » Аттестация-2022

 
 
 

Аттестация-2022

Muallif: info dan 15-12-2022, 17:25, qaradi: 309

0

Аттестация-2022

Сўзга чиққан ҳудудий комиссия раиси-бошқарма бошлиғи О.Низамов Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2022 йил  15 ноябрдаги  122-и/ч-сонли буйруғи билан тузилган аттестация комиссияси аъзоларидан
5 киши тўлиқ ҳозир бўлганлигини, фақат комиссия  котиби Г.Бахронова касаллиги туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги сабабли аттестация комиссияси йиғилишида қатнаша олмаётганлигини маълум қилиб, шу муносабат билан бошқарма ходимларидан комиссия котиби-ишчи органини сайлаб олиш зарурлигини таъкидлади.

 

Сўзга чиққан комиссия раиси О.Низамов, аъзолари Б.Жузбаев, Ф.Шамсиевалар комиссия котиблигига бошқарма ижро интизомни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Р.Хўжамуратова номзодини тавсия этишди.

 

Комиссия аъзолари Б.Эгамов, Ф.Шамсиевалар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори  билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 9-бандига асосан комиссия таркибига тадбиркорлик субъекти вакили сифатида таклиф этилган, Навоий шаҳар “Мубора Профи” хусусий корхонаси раҳбари Р.Янгибоевни бошқарма давлат ветеринария назорати бўлими бошлиғи Ш.Халиловнинг ўрнига киритиш таклифи берилди.

 

Ушбу таклифлар аттестация комиссияси аъзолари томонидан тўлиқ  мақулланди.

 

Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳудудий
аттестация комиссиясининг 2022 йил 29 ноябрдаги 1-сонли йиғилиш қарори билан тасдиқланган аттестация ўтказиш жадвали ҳамда  тасдиқланган рўйхатга асосан Кармана, Конимех,  Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари ва Навоий, Зарафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари мансабдор шахслари- давлат ветеринария инспекторлари (ветеринария участкалари мудирлари, ВСЭЛ мудирлари аттестациядан ўтказиш зарурлигини, аттестацияни ўтказиш учун 5  нафар комиссия аъзолари тўлиқ иштирок этаётганлигини  таъкидланди.

 

Тасдиқланган жадвал ва рўйхатга асосан аттестациядан ўтказилиши режалаштирилган ходимлардан Кармана тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 3 нафари тўлиқ, Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 1 нафари тўлиқ, Хатирчи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 1 нафари тўлиқ, Навбаҳор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 3 нафари тўлиқ,  Конимех туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 1 нафари тўлиқ, Нурота тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 2  нафари тўлиқ  ҳозир бўлганлигини, Қизилтепа тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 3 нафаридан 2 нафари тўлиқ, бир нафари-“Оқ-Олтин” ветеринария участкаси мудири Мухиддинов Маткарим Шоазимович  эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги сабабли иштирок этмаётганлигини маълум қилинди.

 

Комиссия аъзолари томонидан аттестацияни ўтказиш таклифи билдирилди.

 

Аттестация бошланиши олдидан барча аттестациядан ўтувчилар бошқарма мажлислар залига киритилиб, уларга бошқарма бошлиғи томонидан аттестацияни ўтказишдан мақсад ва кейинги йилда қонунчиликда бўлган ўзгаришлар, аттестацияни ўтказиш тартиби тушунтирилди.

 

Шунингдек, аттестациядан ўтувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори  билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари тушунтирилиб, улардан аттестация ўтазиш тўғрисидаги буйруқ, аттестация саволлари, аттестация комиссияси таркиби, ўзларига берилган тавсифномалар билан ўз вақтида таништирилганлиги, ушбу масалалар бўйича эътирозлари бор-йўқлиги сўралди.

 

Аттестациядан ўтувчиларга аттестация саволларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга боғлиқ саволлар ва вазиятли вазифалар-тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш вақтида содир бўладиган ёки содир бўлиши мумкин бўлган вазиятлар ҳамда тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб текшириш ташаббуси билан чиқишни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш» тизимига оид саволлар киритилилганлиги тушунтирилди.

 

Аттестациядан ўтувчилар томонидан эътирозлар йўқлиги, аттестация ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, аттестация саволлари, аттестация комиссияси таркиби, ўзларига берилган тавсифномалар билан ўз вақтида таништирилганлиги аниқланганидан сўнг аттестация жараёни бошланди.

 

Аттестация аттестациядан ўтаётган ходим билан суҳбат шаклида ўтказилди.

 

Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ходим ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида қарор қабул қилиниб борилди.

 

Аттестация комиссиясининг қарори овоз бериш жараёни тугаши билан эълон қилиниб, аттестация қатнашчилари аттестация варақаларига имзо чекишди.

 

Аттестация якунида аттестациядан ўтувчилар билан йиғилиш ўтказилиб, улардан аттестация ўтказиш жараёнида берилган саволлар, аттестация натижалари, комиссия аъзолари ҳатти-харакатлари бўйича эътирозлари бор-йўқлиги сўралди ҳамда уларга аттестация комиссиясининг қарори юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Аттестация-2022

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *