“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруғига асосан Навоий вилояти ветеринария ва чорвачилик соҳасининг чорва моллари бош сонини барқарор кўпайтиришни таъминлаш, наслчилик ишлари ва ветеринария хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқаришда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ вакиллари, “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Кўкрак нишонлари вилоят ҳокимлиги томонидан тантанали тарзда топширилди.