Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимидаги ташкилотлар ходимлари ўртасида жорий йилнинг 4 март куни мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Муросасиз баҳсларга бой кечган мазкур мусобақа барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Беллашувлар якуни бўйича қуйидаги натижалар қайд қилинди:
I ўрин – Бошқарма марказий аппарати жамоаси;
II ўрин – Томди тумани жамоаси;
III ўрин – Кармана тумани жамоасига насиб қилди.
Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган Томди тумани жамоаси футболчиси Райимбаев Абай “Турнирнинг энг яхши ўйинчиси” номинациясини қўлга киритган бўлса, Конимех тумани жамоаси аъзоси Набиев Жўрабек "Мусобақанинг энг яхши тўпурари", Нурота тумани жамоаси дарвозабони Аслонов Абдураззоқ “Турнирнинг энг яхши дарвозабони”, Хатирчи тумани жамоаси "Мусобақанинг энг тартибли жамоаси"номинацияларига лойиқ деб топилди ва бошқарма бошлиғи томонидан махсус совғалар билан тақдирланди.