Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

«Электрон ҳукумат» тизимининг ҳуқуқий асоси

Muallif: info от 25-02-2016, 10:10, посмотрело: 3215

0

Мамлакатимизда миллий ахборот тизимини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, “электрон ҳукумат”ни шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

Muallif: info от 1-02-2016, 11:18, посмотрело: 3088

0

Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У.Турсунов, Т.Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси П.Свешников ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида жорий йилнинг 26 январь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги семинарда иштирок этдилар.

Семинарда давлат ветеринария бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ва туманлар ветеринария бўлимлари раҳбарлари, давлат ветеринария-санитария лабараторияси мутахассислари, соҳа олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда С.Джакбаров “Ветеринария хизматини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари” номли маърузасида қабул қилинган қонунда ветеринария профилактика, диагностика ва даволаш тадбирлари, лаборатория синовлари, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг муомалада бўлишига талаблар, Республикамиз ҳудудини бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳайвонлар юқумли касалликларининг кириб келишидан муҳофаза қилишда ҳамда савдо объектларида ветеринария-санитария тадбирларини ташкил этиш бўйича яна бир қатор ҳуқуқий асослар киритилганлиги, ҳайвон эгаларининг мажбуриятлари ҳамда эпизоотик тадбирларни амалга оширишда давлат, идоравий ва хусусий ветеринария хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш каби муносабатларнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилганлиги, қонун билан юридик ва жисмоний шахсларга ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензияланадиган ветеринария фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб қўйилганлиги ва бошқа киритилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши аъзолари, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси аъзолари, Ветеринария Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий ташкилотлари масъул ходимлари, мазкур соҳа олимлари, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди.

Семинар ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

 

Манба:http://parliament.gov.uz ва http://agro.uz/ сайтлари

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

Бошқармада ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтди

Muallif: info от 12-01-2016, 11:46, посмотрело: 3066

0

    Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтдиЖорий йил 11 январь куни “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни янги таҳрири моҳияти” мавзусида ўқув ва амалий семинар ташкил этилди.

 

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

"Ветеринария тўғрисида" ги қонун янги таҳрири тасдиқланди

Muallif: info от 31-12-2015, 16:53, посмотрело: 2974

0

"Ветеринария тўғрисида" ги қонун янги таҳрири тасдиқландиЎзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири тасдиқланди

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

Muallif: info от 30-12-2015, 17:32, посмотрело: 3034

0

Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.Вилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси бошқарма маъмурияти билан ҳамкорликда вилоятда ветеринария хизматини ташкил этиш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, зооветеринария сервис хизматларини кўрсатиш ва бошқарма ва таркибий бўлинмалар фаолиятини замон талабларига мослаштириш, замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, илғор иш услубларини ўзлаштириш борасида ходимлар фаоллигини ошириш мақсадида жами 7 та номинация бўйича танлов эълон қилган эди.

        Вилоят давлат ветеринария бошқармасида жорий йил 30 декабрь куни бўлиб ўтган бошқарма касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида ушбу танловлар ғолиблари эълон қилинди. Жумладан, яширин овоз бериш йўли билан “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Халилов Ҳусан Яхшимурадович, “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Азамов Орзи Шодиевич, “Йилнинг энг яхши мутахассис ходими” номинациясида - Жузбаев Бахтберган Холдикулович, “Жамотчилик ишлари бўйича йилнинг фаол ходими” номинациясида - Болиев Кенжабой Раббимович, “Йилнинг энг яхши ветеринар ходими” номинациясида - Гаимов Абрий Худойназарович, “Йилнинг энг намунали ва фаол ходими” номинациясида - Абдуллаев Олим Рахмановичлар танлов ғолиблари деб топилди. Танлов ғолибларига вилоят давлат ветеринария бошқармаси ва касаба уюшмасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

        Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашда сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ ветеринария мутахассилари-таркибий бўлинмалар раҳбарлари, эпизоотолог ва терапевт ветврачлар, ветеринария участкалари мудирлари вилоят давлат ветеринария бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Вилоят давлат ветеринария бошқармасининг буйруғи билан илҳор ва намунали ветеринария мутахассилари бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофати билан ҳам тақдирландилар.

         Бу каби тадбирлар ветеринария соҳаси мутахассиларининг фаоллигини янада оширишда ижобий аҳамият касб этади.

 

 

Бахтберган Жузбаев, бошқарма ахборот хизмати гуруҳи раҳбари

 

 

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

Янги йил табриги

Muallif: info от 28-12-2015, 15:47, посмотрело: 4478

0

Азиз ватандошлар!!!

          Сизни кириб келаётган янги   2016- йил -“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан чин юракдан самимий муборакбод этамиз.

    Сизга янги йилда мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, хонадонингизга қут-барака, Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз!!!

 

 

Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси маъмурияти, касаба уюшмаси

 

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

Бошқармада ахборот хизмати ташкил этилди

Muallif: info от 13-12-2015, 11:42, посмотрело: 3177

0

Бошқармада ахборот хизмати гуруҳи ташкил этилди

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

"Ветеринария тўғрисида" ги қонун мақулланди

Muallif: info от 5-12-2015, 09:28, посмотрело: 3493

0

2015 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилди

Muallif: info от 3-12-2015, 08:26, посмотрело: 2969

0

Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилдиНамунали ветеринарларга Давлат ветеринария бош бошқармасининг совғалари топширилди.

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

ЭРИ дан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

Muallif: info от 22-11-2015, 08:41, посмотрело: 3942

0

ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар