Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар ва аҳоли диққатига!
Айрим мамлакатлардан парранда ва паррандачилик маҳсулотлари импортига чеклов эълон қилинди!
Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат ветеринария инспекторининг 2019 йил 3 октябрдаги 6-сонли қарорини билан парранда гриппи қайд этилган мамлакатлардан тирик парранда, парранда гўшти, термик ишловдан (камида 700 С) ўтмаган барча турдаги парранда маҳсулотлари, наслли инкубацион тухум ва бир кунлик наслли жўжалар, шу жумладан парранда гриппига мойил ёввоий қўшларни импортига нисбатан вақтинчалик чеклов рўйхати тасдиқланди.
Чеклов бўйича барча туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларидан батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.
Рўйхат Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ҳалқаро ташкилотининг маълумотларига мувофиқ тайёрланган ва дунё мамлакатларида эпизоотик вазиятнинг ўзгаришига қараб чеклов ўрнатилиши ёки уни бекор қилиниши мумкин.
Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат ветеринария инспекторининг 2019 йил 25 июндаги 5-сон қарори ўз кучини йўқотди.
Бошқарма ахборот хизмати