» » » Кўп бериладиган саволларга жавоблар

 
 
 

Кўп бериладиган саволларга жавоблар

Muallif: info dan 17-06-2014, 19:32, qaradi: 6174

0

-кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, одамларнга тан жароҳати етказган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ветеринария хизмати амалга оширадими?

- Йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 202-сонли қарори билан кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш, одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни давлат ветеринария бўлимларига олиб келиш, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш вазифалари шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларига юклатилган

* * *

-юқумли касалликларга қарши чорва молларини эмлатиш пулликми, агар шундай бўлса, унинг тартиби қандай?

- Ўзбекистон республикаси “Ветеринария тўғрисида” ги қонуни 18-моддасига асосан ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотларининг эгалари ўз маблағлари ҳисобига ҳайвонлар юқумли касалликларга чалинишининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини амалга оширишлари шартлиги белгилаб қўйилган;

Ушбу қонуннинг 9-моддасига асосан рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари бюджет ҳисобидан (бепул) амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 апрелдаги 119-сонли Фармойиши билан белгиланган руйхатга бир неча ҳайвонот тури учун умумий бўлган касалликлардан-барча турдаги оқсил касаллиги, куйдирги, бруцеллез қутуриш, ауэски касаллиги, юқумли энцефаломиелит,

трихенеллез, листериоз, туляремия, сил, лептоспироз, ку – безгаги, Қорамолларнинг касалликларидан-ўлат, хавфли катарал безгаги, контагиоз плевропневмония, эмфизиматоз карбункул, қўй-эчкиларнинг чечак, брадзот, энтеротоксемия, туяларнин ўлат, чўчқаларнинг Тешен касаллиги, классик ўлат, репродуктив -респиратор синдроми, отлар касалликларидан-контагиоз плевропневмония, манқа, юқумли анемия (ИНАН), грипп ( инфлюэнца), паррандаларнинг Ньюкасл касаллиги, юқумли ларинготрахеит, мўйнали ҳайвонлар, қуёнлар ва майда уй ҳайвонлари касалликлари ва ҳайвонот барча турларининг илгари Ўзбекистон Республикаси худудида рўйхатга олинмаган юқумли касалликлари киритилган.

Юқорида қайд этилган касалликларга қарши эмлаш жараёнида ҳайвонларнинг соғломлигини аниқлаш (ветеринария клиник кўриги), уларни руйхатга олиб паспорт, жетон бериш, чорва ва уй ҳайвонларини сақлаш, парваришлашга доир маслаҳатлар бериш ишлари амалга оширилса белгиланган тартибда тасдиқланган нархлар (тариф) да хизмат ҳақи олинади.

Ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотларининг эгалари ветеринария ходимларига кўрсатилган ветеринария хизматлари эвазига ҳақ тўлаган ҳолда ветеринария тадбирларини ўтказиш учун зарур шарт-шароит яратиб беришлари шарт.

* * *

-Хусусий ветеринария фаолияти билан кимлар шуғулланиши мумкин?

- Хусусий ветеринария фаолияти билан ветеринария врачи бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шуғулланишга ҳақлидирлар. Ветеринария фельдшерлари ва техниклари ветеринария врачи назорати остида хусусий иш билан шуғулланадилар.

Хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланаётган ветеринария мутахассислари белгиланган тартибда берилган тегишли рухсатномалар (лицензиялар)га эга бўлишлари шарт.

* * *

-Яқинда қўшнимизнинг ити бир йўловчини тишлаб олди. Бундай вазиятда ит эгасига қандай жазо қўлланилади?

- Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 110-моддасига асосан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик-фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса - иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса, -фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

* * *

 

dle

Kategoriya: Интерактив хизматлар » Савол-Жавоблар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *