Ушбу Қонун фуқаро муҳофазаси соҳасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди.