Мазкур Низом тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган лавозимларга эга бўлган ташкилотларга тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан иш берувчи ушбу Кодексга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларни, шу жумладан мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган рўйхатларда назарда тутилган ишлардаги ходимларни тегишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.