2019 йилнинг 1-чорагида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан
Т А Х Л И Л И Й А Х Б О Р О Т
Навоий вилоят ветеринария бошқармасида 2018 йилнинг январь-март ойларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича жами 36 мурожаатлар рўйхатдан ўтказилган, (ўтган йилнинг шу даврида 66 та, 30 тага камайган)шулардан 6 та оғзаки ва 30 та ёзма мурожаатлар бевосита ветеринария бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида рўйхатга олинган мурожаатлар.
Ушбу мурожаатларнинг 6 та оғзаки мурожаатларнинг 4 таси бошқарма бошлиғи ва 2 бўлим бошлиқлари томонидан қабул қилинган бўлиб, 4 таси шахсий қабулда, 2 таси масъул ходимлар томонидан Сайёр қабулида қабул қилинган.
Ушбу 36 та мурожаатларни 32 тасига тушунтириш берилган, 4 таси қаноатлантирилган, Халқ қабулхона орқали 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 тасига тушунтириш берилган, булар 1 таси Навбахор туман ветеринария бўлимидан, 1 таси вилоят Хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида кўриб чиқилган.
Мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 1 нафар ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.(Ўзб.Респ.Бош прокуратураси ҳузуридаги Агроинспекция Навоий вилоят бошқармасининг режали текшириш ўтказилиши натижасида вилоят ветеринария бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси О.Кушимовга нисбатан “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорига асосан 2019 йил 07 март куни вилоят ветеринария бошқармасининг 19-К сонли буйруғи билан берилган.)
Қуйи ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 4 та туманда ўрганишлар ўтказилган ва 7 та камчиликлар аниқланган, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган ҳамда 2 марта семинар ва ўқув машғулотлари ўтказилган.
Мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларини ОАВда ёритиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича 3 марта чиқишлар қилинган, шундан 3 таси Идора веб-сайти орқали маълумотлар вилоят ветеринария бошқармасида ёритилган.
Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:
Кармана туман ветеринария бўлимида 2 та жисмоний шахснинг 1 та ёзма ва 1 та оғзаки мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва тушунтириш берилган.
Қизилтепа туман ветеринария бўлимида 1 та жисмоний шахснинг 1 та ёзма мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва у ишга қабул қилиниб қаноатлантирилган.
Навбахор туман ветеринария бўлимида 15 та ёзма мурожаатлар рўйхатга олиниб, шундан 5 та жисмоний шахслардан ва 10 таси юридик шахслардан тушган бўлиб, ҳаммаси ўрганилган ва тушунтириш берилган.
Хатирчи туман ветеринария бўлимида 7 та мурожаат рўйхатга олиниб, шундан 5 таси юридик шахслардан ва 2 таси жисмоний шахслардан хаммаси ёзма мурожаатлар бўлиб, ўрганилиб 5 тасига тушунтириш берилган, 2 таси ишга қабул қилинган яъни қаноатлантирилган.
Зарафшон шаҳар ветеринария бўлимида – 2 та мурожаат рўйхатга олинган, шундан 2 таси ҳам жисмоний шахслардан тушган, 1 таси ёзма мурожаат ўрганилиб тушунтириш берилган, 1 таси оғзаки мурожаат бўлиб тушунтириш берилган.
Вилоят ХКТваООМХД марказида 7 та жисмоний шахслардан мурожаатлар рўйхатга олиниб, шулардан 2 таси ёзма мурожаат, 4 таси оғзаки мурожаат, 1 таси электрон мурожаат, мурожаатлар ўрганилиб 6 тасига тушунтириш берилган, 1 таси бошқа ташкилотга йўналтирилган.
Вилоят ветеринария бошқармасида 2 та мурожаат рўйхатга олиниб, 2 таси хам ёзма жисмоний шахс мурожаати, бу мурожаатлар ўрганилиб, 1 таси қаноатлантирилди, 1 таси бўйича тушунтириш берилди. Режа жадвалга асосан Кармана ва Нурота туманларида Сайёр ва оммавий қабуллар ўтказилди.
Мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларини ОАВда ёритиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича туманларда бирон марта ҳам маълумотлар ёритилмаган ҳамда Сайёр ва оммавий қабуллар ўтказилмаган.
Бундан ташқари Жорий йилнинг ўтган даврида Конимех, Нурота, Томди, Учқудуқ ва Навоий шаҳар ветеринария бўлимларида биронта ҳам мурожаатлар рўйхатга олинмаган.
Шунингдек, барча туман ва шаҳар ветеринария бўлимлари томонидан Навоий вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 22 ноябрдаги 247/01-10-сонли топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2018 йил 21 ноябрдаги 07-2955-сонли топшириғи асосида вилоят ветеринария бошқармаси томонидан 2019 йилда “Аҳоли билан мулоқотни ташкил этиш шунингдек мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ таъминлаш мақсадида мурожаатлар билан ишлаш жараёнини” (телевидение, радио, газета, интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар, расмий сайтлар ва бошқа воситалар орқали) ёритиш бўйича ишлаб чиқилган Дастур 2018 йил 13 декабрда 30-01-07/978-сонли хат билан юборилган бўлиб, ушбу топшириқ ижроси таъминланмаган.
Бошқарма ахборот хизмати