Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2020 йил биринчи ярим йилликда Жисмоний ва юридик шахслардан
келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан
Таҳлилий ахборотнома
Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2020 йил биринчи ярим йилликда жами 39 та мурожаатлар келиб тушган ҳаммаси назоратга олинган ва 39 таси ҳам кўриб чиқилган. Мурожаат муаллифларини 32 тасига тушунтириш берилган, 7 таси қаноатлантирилган. Хатирчи туман Халқ қабулхонасидан 1 та ва Конимех туман Халқ қабулхонасидан 2 та мурожаатлар келиб тушган 3 тасига ҳам ўрганилиб тушунтириш берилган.
Жами 39 та мурожаатлардан 30 таси ёзма, 8 таси оғзаки, 1 таси электрон мурожаатлар, шулардан 34 таси жисмоний шахслардан ва 5 та юридик шахслардан тушган мурожаат.
Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:
Вилоят ХКТваООМХД марказида 10 та мурожаат бўлиб, 8 таси жисмоний шахслардан ва 2 таси юридик шахслардан тушган мурожаат, 5 таси қаноатлантирилган, яъни ишга қабул қилинган, 5 таси эса бошқа масалалар бўйича ўрганилиб тушунтириш берилган.
Хатирчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 15 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, 13 таси жисмоний шахслардан ва 2 таси юридик шахслардан тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, шулардан 1 таси туман Халқ қабулхонасидан тушган қолган 14 та мурожаатлар ўрганилиб, 1 таси ишга қабул қилиниб ижобий ҳал этилган 14 тасига тушунтириш берилган.
Кармана туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 3 та мурожаат рўйхатга олинган 1 таси оғзаки раҳбар шахсий қабулида тушунтириш берилган, 2 таси ёзма мурожаат бўлиб тушунтириш берилган.
Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 2 та мурожаат раҳбар шахсий қабулида оғзаки мурожаати рўйхатга олиниб, 1 тасига тушунтириш берилган, 1 таси ижобий ҳал этилган.
Учқудуқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбари шахсий қабулида 2 та бошлиқ ўринбосарида 1 та ишга жойлашиш масаласида жами 3 та мурожаат рўйхатга олиниб, тушунтириш берилган.
Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан фуқаро мурожаатига кўра ўз вақтида жойига бориб ижроси таъминланмаганлиги учун 2 та ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича туманларда ўрганишлар ўтказилиб йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Нурота ва Конимех туманида мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассисларига нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Бошқарма ишонч телефони орқали 2 та ва 2 та ёзма мурожаатлар рўйхатга олиниб, 1 та иш ҳаки камайиб кетганлиги ва 1 таси бошқа масалалар бўйича ёзма мурожаатлар ўрганилиб тушунтириш берилди, шунингдек вилоят телевидениясида бир марта очиқ мулоқот ўтказилиб 20 дан ортиқ саволларга жавоблар берилди.
Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан (64-39) 25 тага камайган бўлсада Қўмитадан ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (22-40) 18тага кўпайган.(ўтган йили 22 та бўлиб,13 таси Қўмитадан ва 9 таси ҳокимияти ва бошқа ташкилотлардан -2020 йилда 40 та мурожаат ижро учун келиб тушган, шулардан 22 таси Қўмитадан ва 18 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан).
Бошқарма маъмурияти томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ҳар бир мурожаат тўлиқ, ўз вақтида, холисона ҳамда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши доимий қатъий назоратга олинган.
Бошқарма ахборот хизмати.