Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2022 йил I-ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси бажарилиши бўйича маълумот
Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2022 йил I-ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси жами 35 банддан иборат бўлиб, барча бандлар бўйича белгиланган топшириылар бажарилиши таъминланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишнинг 50-сонли баёни (02-РА 1-18730 сон, 01.12.2021 йил) ижроси доирасида Аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида ҳар бир хонадонда камида 100 бош парранда, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уялари, парваришлашни йўлга қўйиш бўйича 3359 та хонадонга 476 минг 481 бош парранда, 544 та хонадонга 8 минг 312 бош Қуён, 2182 та Хонодонга 28 минг 438 бош қўй ва эчки, 629 та Хонадонга 10 минг 505 та Асалари уялари тарқатилди.
Вилоятда 2022 йил 6 ой давомида Хорижий давлатлардан ҳудудларнинг иқлим шароитларига мос хонаки парранда тухумларини олиб келиш ва улардан олинган паррандаларни аҳолига тарқатиш, ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, хонаки паррандалар наслчилиги корхоналарини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда;
Ҳудудлардаги аҳоли хонадонларида эпизоотик барқарорликни таъминлаш, эпизоотияга қарши профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш мақсадида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимида ташкил этилиб, вилоятдаги жами 330 та маҳалларларга маҳалла поспортлар баннер шаклида ишлаб чиқилиб, жами 323 та маҳалларларга баннерлар қўйилиб ушбу баннерларда туман ва вилоятдан бириктирилган ветеринария мутахассислари исми, шарифи, лавозими, телефон рақами тўғрисидаги маълумотлари акс эттирилган.
Ҳар бир маҳаллага бириктирилган мутахассислар ва ҳудудий ветеринария мутахассислари ҳоким ёрдамчилари билан ҳамколликда фаолиятини ташкил этиб, хонадонма-хонадон кириб мавжуд чорва моллари ва уй ҳайвонларини рўйхатга олиш, аҳолига чорва молларни парваришлаш, юқумли ва юқумсиз касалликлардан муҳофаза қилиш, маҳсулдорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш ҳамда таушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 мартдаги “Республикада 2022 йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишлари ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, озуқа базасини мустахкамлаш, чорва молларини маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажимларини кўпайтириш тўғрисида”ги 01-03/1-289 сонли йиғилиш баёни асосида вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 24 мартдаги 05-01/59 сонли йиғилиш баёни тасдиқланди.
Унга кўра, вилоятда 2022 йилда чорвачиликни ривожлантириш бўйича 81 та қиймати 281,7 млрд.сўм, шундан 104,4 млрд.сўм банк кредити маблағлари, 1,2 млн. доллар хорижий инвестиция киритиш ҳисобидан ҳамда 177,3 млрд. сўм бўлган лойиҳалар ишга тушириш белгиланган.
Соҳага тегишли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, буйруқлари, Ҳайъат йиғилиши қарорлари, йиғилиш баёнларининг тегишли топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда ижроси таъминланиб келинмоқда.
2022 йилда вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121 сонли қарорига асосан вилоятда 2022-2023 йилларда ҳар бир туманда 1 тадан гўшт ва 1 тадан сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар томонидан янгидан ташкил этиладиган оилавий кооперациялар (Миришкор тумани тажрибаси) асосида умумий қиймати
20,7 млрд. сўмлик бўлган 13 та кооперация ташкил этиш белгиланган.
Бугунги кунда, 3 та (Қизилтепа, Конимех ва Томди) туманлардаги 4 та кооперациялар томонидан 100 та хонадонларга жами 716 бош чорва моллари тарқатилди. Шундан, 80 та хонадонга 120 бош қорамоллар ва 20 та хонадонга 596 бош қўй-эчкилар ҳисобига тўғри келади. Натижада янгидан 100 та иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 28 мартдаги
ПФ-5696-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бўйича 38 минг 238 бош сигирлар сунъий уруғлантирилган
Шундан, ветеринария участкалари томонидан
20608 бош, фермер хўжаликлари томонидан 5918 бош, худудий “Чорванасл” маркази томонидан 11695 бош) сигирлар сунъий уруғлантирилган
Вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш, эпизоотияга қарши профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш мақсадида вилоятда жами 47 та эмлаш гуруҳлари ташкил этилиб, жами 286 нафар ветеринар мутахассислар, шулардан 233 нафар ветеринария бўлимларидан, 53 нафар ташхис маркази ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилган.
Ўта хавфли касалликлардан, куйдирги касаллигига қарши 270 минг 211 бош йирик шохли, 892 минг 478 бош майда шохли моллар, 8 минг 1 бош отлар, 4 минг 588 бош туялар, 410 бош чўчқалар ва 3 минг 351 бош эшаклар, оқсил касаллигига қарши 151 минг 693 бош йирик шохли, 413 минг 114 бош майда шохли моллар, қорасон касаллигига қарши 83 минг 300 бош йирик шохли моллар, брадзот касаллигига қарши 41 минг бош майда шохли моллар, қутуриш касаллигига қарши 51 минг 849 бош итлар, 1 минг 246 бош мушуклар ва 695 бош бошқа тур ҳайвонлар, 6 минг 360 бош туялар туялар ўлати касаллигига, 4 минг бош йирик шохли моллар лепоспироз касаллигига, 2 минг 500 бош қуёнлар геморрагик касаллигига ва нодуляр дерматит касаллигига қарши 307 минг 920 бош йирик шохли моллар профилактик эмланган.
Жами 58 минг 493 бош итлар лейшманиоз касаллилига қарши текширилди ва 25 минг 958 бош итлар дегельминтизация қилинди.
Бруцёллез касаллигига қарши 70 минг 454 бош йирик шохли моллар, 48 минг 908 бош майда шохли моллар ва 1 минг 119 бош итлар диагностик текширилиб, касалланган моллар аниқланмади.
Вилоятда жами 3 минг 390 бош итлар, 221 бош отлар, 20 минг 694 бош майда шохли моллар, 11 минг 26 бош йирик шохли моллар капрологик текширилиб касаллик аниқланмади.
Қутуриш касалигини олдини олиш бўйича:
Қутуриш касалигини олдини олиш бўйича жорий йилнинг шу кунига қадар 106 минг 635 та хонадонлар ит сақлаш қоидалари бўйича текширилиб, жами 53 минг 95 бош ит ва мушуклар рўйхатга олинган бўлиб, қутуриш касаллигига қарши 51 минг 849 бош итлар, 1 минг 241 бош мушуклар ва 695 бош бошқа тур ҳайвонлар профилактик эмланган.
Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда жами 3 минг 95 бош, шундан 2 минг 528 бош итлар, 502 бош мушуклар ва 65 бош бошқа тур ҳайвонлар йўқотилган.
Вилоятда шу кунга қадар чорва моллари, уй ҳайвонлари касалликлари ва уларнинг профилактикаси бўйича 106 минг 367 маротаба суҳбатлар ўтказилган, газета ва журналларга 15 маротоба мақолалар чоп этилган, 4 маротоба ОАВга, 5 маротоба маҳаллий радиога, 144 маротоба чиқишлар амалга оширилди ҳамда 5 минг 240 дона эслатмалар ва 51 дона плакатлар тарқатилган.
Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги олдини олиш бўйича:
Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 март кунидан бошлаб “Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши курашиш икки ойлиги” эълон қилинди.
Туман ва шаҳар ветеринария бўлимларида бўлим ва ташхис марказлари ходимлари, ҳудудлардаги чорвачилик хўжаликлари ветеринария мутахассларидан иборат жами 61 та дезинсекция гуруҳлари ташкил этилиб, уларга жами 263 нафар ветеринария мутахассислари жалб қилинган.
Ушбу гуруҳларга жами 110 та, шу жумладан 28 та моторли ва 82 та оддий пуркагич автомакслар ажратиб берилган, гуруҳ аъзолари инструктаждан ўтказилган, ҳозирги кунда махсус кийимлар, ҳимоя воситалари (қўлқоп, кўзойнак, резина этик ва бошқа) билан таъминланган, дезинсекция воситалари узлуксиз етказиб берилиши ташкил қилинган.
Жорий йилнинг ўтган даврида53 минг 190 та чорвачилик бино ва иншоотларида жами 2 млн 595 минг 421 квадрат метрда дезинфекция ва 31 минг 885 бинода 2 млн 22 минг 866 квадрат метр дезинсекция, 33 минг 450 бинода 561 минг 644 квадрат метрда дератизиция тадбирлари амалга оширилган.
Жорий йилда 9 минг 340 гектар асосий майдонга озуқабоп экинлар экилган. Шундан, жами беда 933 гектар шундан 23 гектар янги беда, 8370 гектар маккажўхори ва 37 гектар хашаки лавлаги экилди.
Вилоятда 1 минг 528 бош йирик шохли моллар, 1 минг бош майда шохли моллар идентификаця қилинган ва “VIS-CHINOR” электрон аҳборат тизимига киритилган.
Вилоятда 6 ой якуни билан жами 50,9 млрд. сўмлик бўлган 32 та лойиҳалар ишга туширилди. Натижада 102 та янгидан иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижроси доирасида Ветеринария даволаш профлактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома бериш тартибида ишлаш бўйича ҳар бир туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишлари олиб борилди, амалий семинарлар ўтказилди.
2022 йил 6 ой давомида ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлардан гўшт ва гўшт маҳсулотини етиштириш ва сотиш билан субъектлардан “Даллер Довуд келажаги” МЧЖ, “Қизилтепа элга хизмат” МЧЖ, “Саидобод чорвалари” МЧЖ, “Тенсе тиме” ОК, “Зарафшон сантех стору сервис” ХК, сут ва сут маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлардан “Даллер Довуд келажаги” МЧЖ, “Тенсе тиме” ОК, парранда сўйиш ва дастлабки ишлов бериш, олинган маҳсулотларни сотиш билан шуғулланувчи субъектлардан “Тенсе тиме” ОК, “Зарафшон сантех стору сервис” ХК, ҳайвонларни сўйиш ва дастлабки ишлов бериш, паррандадан ташқари, қолган маҳсулотларни сотиш билан шуғулланувчи субъектлардан “Асилбек Шерзодбек келажаги-2019”ХК ларга ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-143-сон қарорида белгиланган топшириқлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
8 майда “Ихтисослашган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сон қарори ижроси доирасида Навоий вилоятида аҳоли зич яшайдиган маҳаллаларда чорва молларини сўйиш ва тери хом ашёсини йиғиб олиш бўйича кичик мобил хизматларни йўлга қўйиш бўйича манзилли лойиҳалар дастури қуйидаги ташаббускорлари аниқланди ва уларга яқиндан кўмак берилмоқда: Ғозғон шаҳридан Ҳақназаров А.А, Зарафшон шаҳридан Ибрагимов З, Учқудуқ туманидан “Барака чорва Кластер Учқудуқ” МЧЖ, Хатирчи туманидан "Istamtoshev Nizomiddin" ОК.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартда “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5017-сон, “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 12 июлдаги 434-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида жами олти ойлик якуни бўйича 26 та хўжаликка 2 млрд 289 млн минг сўм субсидия ажратиб берилди.
Шундан: 12 та хўжаликка 578 минг 138 литр сутга 231 млн255 минг сўм
5та хўжаликка 294минг 803 кг гўштга 1 млрд 179 млн сўм, 8 та хўжаликка 360минг 338 кг парранда гўштига 900 млн 800 минг сўм, 1 та хўжаликка 3 млн 552 минг 161 дона тухумга 177 млн 608 минг сўм.
Вилоят ташхис марказида аккредитацияга ўткаазиш учун бино иншоатларни таъмирланди, ҳужжатларни тайёрлаб, лаборатория жиҳозларини билан таъминланмоқда: белгиланган тартибда тайёрланган ҳужжатларни вилоят Ўзбекистон Республикаси миллий метрология институти Давлат корхонаси Навоий бошқармасига тақдим этилди.
Аҳоли истеъмоли учун етказиб бериладиган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот хом ашёларнинг инсонлар саломатлигига безарарлиги, истеъмолга яроқлилигини тасдиқаш 1 вилоят, 7 та туманлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, 16 та деҳқон бозорларидаги ветеринария-сантираия экспертизаси лаборатоииялари томонидан амалга оширилиб келинмоқда.
жумладан 7648 бош йирик, 3090 бош майда шохли моллар, 144342 бош паррандалар гўштлари, 7248 намуна сут ва сут махсулотлари, 583 намуна балиқ, 36224 намуна тухум, 148 намуна асал, 227115 та намуна ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотлар, шундан 1915 намуна полиз махсулотлари, тузламалар 2077 намуна экспертизадан ўтказилди.
Экспертиза натижасида истеъмолга яроқсиз деб топилган 16 кг гўшт, 89 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилган, 19 кг субмаҳсулотлар утилизация қилинган, 3 намунада 16 кг сут маҳсулотлари, 34 та намунадаги 574 кг ўсимлик маҳсулотлари, 2 ҳолатда 8 кг балиқ маҳсудлотлари, 50 та намунада 961 дона тухум сотувга қўйилмаган.
Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш юзасидан Давлат тилида иш юритиш асосларини ўкитиш ва малака ошириш марказида ташкил этилаётган ўқув курсларида 5 нафар ходим ўқитилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил
27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Низомга 4-илова “Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда тизим ташкилотларининг 10 нафар ходимлари график асосида малака ошириш курсларида ўқитилди.
Шаҳар, туманлар бўлимларини пуллик хизматлар кўрсатишдан махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларини бошқарманинг ва шаҳар-туманлар бўлимларининг моддий техника базасини мустаҳкамлашга жами 415 млн сўм, жумладан Кармана тумани 12,3 млн сўм, Конимех тумани 33,5 млн сўм, Қизилтепа тумани 100 млн сўм, Навбаҳор тумани 70 млн сўм, Нурота тумани 26,4 млн сўм, Томди тумани 11,6 млн сўм, Учқудуқ тумани 11,2 млн сўм, хатирчи тумани 102 млн сўм, Навоий шаҳри 28,8 млн сўм, зарафшон шаҳри 16,7 млн сўм, Ғозғон шаҳри 2,4 млн сўм йўналтирилди.
Томди тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими янги биносини қурилиши инвестиция дастурига киритиш бўйича ҳужжатлар тақдим этилган.
Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва вилоят хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат марказларидан бириктирилган маъсул ходимлар Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабалари билан учрашувлар ташкил этилиб келинмоқда. 2022 йил битиувчиларини 35 нафари билан (Қизилтепа-3та, Хатирчи туман 5та, Кармана туман 2та, Навоий шаҳар 3та, Вилоят ташхис марказ 11 та, вилоят Чорванасл маркази 11та ) жами 35 та талаба билан ишга жойлаштириш бўйича 3 томонлама шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасига келган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш. Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини Қонунида белгиланган муддатда кўриб чиқилишини ва ижросини таъминланди.
Жорий йилнинг февраль ойида Бош Вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича ва Президент Халқ қабулхонасидан Қизилтепа туманига 1 та мурожааат келиб тушди ва назоратга олиниб ўз вақтида ижобий ҳал қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-4904-сон Фармонининг 6-бандига мувофиқ вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси рахбариятини 2022 йиил
I-ярим йилиги учун Сайёр қабул режа графиги ишлаб чиқилиб январь ойида Қўмита раисининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланиб тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси номига келиб тушган мурожаатларни хамда ишонч телефонлари орқали фуқароларни мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ижросини таъминлаш борасида -
вилоят ва хатирчи туман прокуратурасидан 3 та, Қўмита орқали 31 та ҳамда вилоят ҳокимлигидан 8 та мурожаатлар ўз муддатларида ўрганиб чиқилиб, вилоят ва Хатирчи туман прокуратурасига, қўмитага ҳамда вилоят ҳокимлигига маълумотлар ўз муддатида тақдим этилди. Бошқармага тушган Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Ў.Мирзаевни ва Ғиждувон туманида яшовчи Амонов Олимни ишга жойлашиш масаласидаги оғзаки мурожаатлари бўйича, ҳамда Томди туманидан 1 та оғзаки мурожаат бўйича тушунтириш берилди.
Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ тегишли хулосаларни электрон тизим орқали ўз вақтида расмийлаштириб борилмоқда.
Бошқарманинг коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар тўғрисдаги ҳисоботларни йиғма жилдини шакллантириш ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги бошқарма раҳбариятига ахборот бериш тизимини жорий қилинган
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси хизматида адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бошқарма тизимига кирувчи барча тузилмалар биноларининг кириш қисмига аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилаётган хизматлар ва ходимлар тўғрисидаги объектив фикрларини мунтазам билиб бориш учун махсус қулфланадиган “Мурожаатлар қутиси” ўрнатилган бўлиб, бунда мурожаатлар қутисини ҳар ҳафтанинг душанба куни шахсан раҳбар томонидан далолатнома тузилиб ишчи гуруҳ томонидан очишни ташкил қилиниб, далолатномалар тузилиб алоҳида папкада сақланмоқда;
Ўзида коррупцион ҳолатларни назарда тутган аноним мурожаатлар келиб тушмаган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатларини ўз вақтида қабул қилиш мақсадида “Ишонч телефони”нинг фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Бошқарма ишонч телефонига мурожаатлар келиб тушмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги “Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатга қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 963-сон қарорига 1-илова “Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ветеринария хизмати ходимлари меҳнатга қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2-илова “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда тизим ташкилоти ишчи ходимлари рағбатлантирилиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида ишчи ходимлдарни рағбатлантиришга 78356 млн. сўм маблағ сарфланди
Вилоят ва оммавий ахборот воситалари орқали “Ветеринария хизмати ҳақида”ги тушунчалар, ветеринария тадбирлари, унинг моҳияти, самарадорлиги ҳамда профиллактикаси бўйича мавсумий чиқишлар қилинди. Вилоятда ветеринария хизматининг устувор вазифалари, жойларда бу борада амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида 58 маротаба телевидения ва радиода чиқишлар қилинди, 96 маротаба ОАВда чиқишлар қилинди, 62 мартаоба семинарлар, 306 дона плакатлар тарқатилди
2022 йил 6 ой давомида 982 маротаба бевосита жойларга чиқиб тадбиркорлик субъектлари билан тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилди.
Республика ва маҳаллий ОАВ ларда ҳар бир бўлим томонидан “Ветеринария хизмати ҳақида”ги тушунчалар берилиб, ветеринария тадбирлари ўтказилиб келинмоқда телевидения ва радиода чиқишлар қилинмоқда, ОАВда мақолалар чоп этилиб, плакатлар тарқатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” ги ПҚ-2881-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбврлари туғрисида”ги 12-сонли ва 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” ги
140-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ижро интизомини мустахкамлашга доир вилоят ташхис маркази, Нурато, Конимех, Навбаҳор ҳамда Қизилтепа тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида режа график асосида мақсадли ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасида йўл қўйилган камчиликлар бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ва амалий ёрдам берилди.
Бошқарма ахборот хизмати