Зарафшон шахар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булимида тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 сентябр куни Зарафшон шаҳар ҳокими Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимов, Зарафшон шахар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими бошлиги А. Суннатовлар ҳамкорликда "Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида шахар ветеринария булими ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирни Зарафшон шахар ветеринария ва чорвачликни ривожлантириш булими бошлиги А.Суннатов очиб берди.
Тадбирда "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид", '"Одам савдоси ва унинг оқибатлари", " Коррупция адолат кушандаси", Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда кекса вакилларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни мавзуларида маъруза ва савол-жавоблар қилинди.