Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2022 йилнинг 12-ойида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳамда вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида жами 36 та мурожаатлар рўйхатга олинган, ушбу мурожаатларни 13 таси ёзма
23 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб 35 таси жисмоний ва 1 таси юридик шахслар томонидан берилган.
Мурожаатлар ўрганилиб, 23 таси ижобий ҳал этилган, 13 тасига тушунтириш берилган.
Ушбу мурожаатлар таҳлил қилинганида:
Бошқармага жами 9 та мурожаатлар рўйхатга олнган, шулардан 8 таси жисмоний ва 1 таси юридик шахсларнинг мурожаатлари бўлиб, 2 таси иш билан таъминлаш ва 7 таси бошқа масаладаги мурожаатлар бўлиб, 7 таси ёзма ва 2 таси оғзаки мурожаатлар, ушбу мурожаатларни 1 таси юридик шахс бўлиб Тадбиркорлар виртуал офиси орқали келиб тушган, ушбу мурожаатлар ўрганилиб 2таси ижобий ҳал этилган,
7 тасига тушунтириш берилган.(битта ишга жойлашиш масаласидаги ёзма мурожаат вилоят ТАШХИС марказига тегишлиги бўйича юборилган).
Бошқарма томонидан белгиланган иш режа асосида Конимех, Хатирчи, Нурота, Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана туман ҳамда Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида ўрганиш ўтказилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими умумий бўлим мутахассиси Ю.Саидовага 14.03.2022 йилда 4-ш/т сонли буйруқ билан “ҳайфсан” ҳамда Қизилтепа туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиғи ўринбосари К.Алиевга 09.08.2022 йилда 31-ш/т-сонли буйруқ билан “ҳайфсан”, шунингдек, вилоят ҲКТваООМХ давлат маркази томонидан ўзининг бўйсунувидаги Навбахор,Учқудуқ ва Хатирчи туманларида мурожаатлар билан ишловчи ходимлари томонидан йўл қўйилган камчиликлари учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Шунингдек, тасдиқланган иш режага асосан бошқарма ва унинг тизим ташкилотларида жами 164 та сайёр оммавий қабуллар ўтказилди.