» » » Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

 
 
 

Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

Muallif: info dan 30-12-2015, 17:32, qaradi: 3034

0

Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.Вилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси бошқарма маъмурияти билан ҳамкорликда вилоятда ветеринария хизматини ташкил этиш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, зооветеринария сервис хизматларини кўрсатиш ва бошқарма ва таркибий бўлинмалар фаолиятини замон талабларига мослаштириш, замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, илғор иш услубларини ўзлаштириш борасида ходимлар фаоллигини ошириш мақсадида жами 7 та номинация бўйича танлов эълон қилган эди.

        Вилоят давлат ветеринария бошқармасида жорий йил 30 декабрь куни бўлиб ўтган бошқарма касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида ушбу танловлар ғолиблари эълон қилинди. Жумладан, яширин овоз бериш йўли билан “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Халилов Ҳусан Яхшимурадович, “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Азамов Орзи Шодиевич, “Йилнинг энг яхши мутахассис ходими” номинациясида - Жузбаев Бахтберган Холдикулович, “Жамотчилик ишлари бўйича йилнинг фаол ходими” номинациясида - Болиев Кенжабой Раббимович, “Йилнинг энг яхши ветеринар ходими” номинациясида - Гаимов Абрий Худойназарович, “Йилнинг энг намунали ва фаол ходими” номинациясида - Абдуллаев Олим Рахмановичлар танлов ғолиблари деб топилди. Танлов ғолибларига вилоят давлат ветеринария бошқармаси ва касаба уюшмасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

        Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашда сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ ветеринария мутахассилари-таркибий бўлинмалар раҳбарлари, эпизоотолог ва терапевт ветврачлар, ветеринария участкалари мудирлари вилоят давлат ветеринария бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Вилоят давлат ветеринария бошқармасининг буйруғи билан илҳор ва намунали ветеринария мутахассилари бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофати билан ҳам тақдирландилар.

         Бу каби тадбирлар ветеринария соҳаси мутахассиларининг фаоллигини янада оширишда ижобий аҳамият касб этади.

 

 

Бахтберган Жузбаев, бошқарма ахборот хизмати гуруҳи раҳбари

 

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *