ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 578-модда)
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган
1-модда. 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгилансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 19 декабрь,
ЎРҚ-414-сон