Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2017 йилдаги 246-сон қарори билан Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 1.05.2017 йилдаги 17 (777)-сонида эълон қилинди ва 3 ойдан кейин кучга киради.
Малака ошириш тўғрисида
Қуйидаги жадвалда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида турли тоифадаги мутахассислар малакасини оширишнинг асосий шартлари келтирилади.
№ |
Мутахассислар тоифаси |
Мажбурийлик |
Даврийлиги |
Ўқиш давомийлиги |
1 |
Давлат меҳнат техник инспекторлари ва ва меҳнат шароитлари экспертлари, касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари |
Мажбурий |
Ҳар йили |
36 академик соат |
2 |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар |
Мажбурий |
3 йилда камида 1 марта |
Ўрнатилмаган |
3 |
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарлари |
72 академик соат |
||
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг бевосита мазкур хизматлар билан шуғулланувчи ходимлари, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан фойдаланиладиган аккредитация қилинган синов лабораториялари раҳбарлари |
||||
4 |
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари |
Мажбурий |
5 йилда камида 1 марта |
72 академик соат |
5 |
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмалари (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) билан келишилган ҳолда иш берувчилар томонидан аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга жавобгар раҳбарлар ва мутахассислар** |
36 академик соат |
||
6 |
Ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари |
Иш берувчининг хоҳишига кўра |
Ўрнатилмаган |
18 академик соат |
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифалар юкланган масъул ходимлар |
||||
касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахслар |
||||
малака ошириши зарурлиги аниқланган бошқа шахслар |
*Давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курсларидан ўтган шахсларга малака ошириш курсларидан ўтгандан кейин бир йилгача меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари топшириш ҳуқуқи берилади.
**Бундай лавозимлар бўйича шакллантирилган рўйхатга ташкилотларнинг муҳандис-техник ходимлари, шу жумладан, бош муҳандис, бош энергетик, бош механик, цехлар бошлиқлари, шунингдек зарарли ва хавфли иш шароитлари мавжуд ишлаб чиқаришлар усталари киритилиши шарт.
Ўқиш даврида ходимларга ўртача иш ҳақи сақланади. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтишларига ҳар бир иш берувчи (қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси шунингдек жамоат келишувлари ёки бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланадиган миқдорда) етарли маблағлар ажратади. Ходимлар ушбу мақсадлар учун харажат қилмайдилар.
Қайта тайёрлаш ҳақида
Иш берувчининг буйруғи билан меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаси юкланган, техник йўналишдаги олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган раҳбарлар (уларнинг ўринбосарлари), шунингдек ташкилот ходимлари (288 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларида) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёргарликдан ўтишлари керак.
Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш вазифаси юклангандан кейин у 6 ой ичида ўтилиши шарт.
Ўқитиш қаерда ўтказилади
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш:
- "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш" хизмат тури бўйича Ягона реестрига киритилган - меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан.
Бунда мазкур ташкилотлар:
- ташкилотда штат асосида ишловчи ўқитувчиларнинг умумий сонининг 30 фоиздан кам бўлмаган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисининг малакавий сертификатига эга бўлган ўқитувчилар билан тўлдирилишини таъминлаши;
- давлат таълим муассасалари учун - тегишли таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши;
- нодавлат таълим муассасалари учун - нодавлат таълим муассасаларининг тегишли фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши;
- тегишли ваколатли орган томонидан тасдиқланган ўқув-тематик режалар ва ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим жараёнини амалга ошириши керак.
- Меҳнат вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш Илмий марказида. Бу муассасада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислик малака сертификатини олувчи номзодлар, давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари экспертлари, касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари малака оширишдан ўтадилар.
Малака оширишдан ўтиш якунлари бўйича сертификат берилади, қайта тайёрлашдан ўтганларга тасдиқланган намунадаги диплом берилади
Манба: www.norma.uz