Ветеринария мутахассислари иш ҳақларига устамалар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳскамасининг 2017 йил 4 декабрдаги “Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 963-сонли қарори билан “Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисидаги Низом” ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.
Қарор билан хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби белгилаб берилди.
Бошқарма ахборот хизмати