ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ихтисослашган сўйиш корхоналарига нисбатан вақтинчалик ветеринария,
ветеринария-санитария қоида ва меъёрларини тасдиқлаш ҳақида
«Ветеринария тўғрисида»ги ва «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 139-сон қарорига мувофиқ Давлат ветеринария қўмитаси қарор қилади:
1. Ихтисослашган сўйиш корхоналарига нисбатан вақтинчалик ветеринария, ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ташҳис ишлари ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги шуъбаси (Р.Хасанов) мазкур қоида ва меъёрларни барча таркибий тузилмаларга етказсин.
3. Ахборот коммуникация техналогияларини жорий қилиш шўъбаси (Х.Турсунов) мазкур қоида ва меъёрларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида қўмитанинг расмий сайтига жойлаштирсин.
4. Тизимдаги республика ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари бошлиқларига:
мазкур қоида ва меъёрларнинг мазмун ва моҳиятини ходимларга тушунтириш;
ихтисослашган корхоналарда ҳайвонларни сўйиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ветеринария-санитария хулосаларини беришда мазкур қоида ва меъёрлар талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
мазкур қоида ва меъёрларни ўзларининг расмий сайтига жойлаштириш вазифалари топширилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш раис ўринбосари А.Акбаров зиммасига юклатилсин.
Раис в.б. Б.Норқобилов
Тошкент ш.,
2018 йил “27” июнь,
25-сон
Приложение
к Постановлению Государственного
комитета ветеринарии
№ ______ от «___» _______ 20 ___ года
Временное ветеринарные, ветеринарно-санитарные правила и нормы
для специализированных убойных предприятий