» » » Сайловда овоз бериш-юксак ҳуқуқ!

 
 
 

Сайловда овоз бериш-юксак ҳуқуқ!

Muallif: info dan 15-11-2019, 11:19, qaradi: 1083

0

 Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида "Сайловда овоз бериш-юксак ҳуқуқ!" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

       Сайловда овоз бериш-юксак ҳуқуқ! Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, вилоят “Чорванасл” маркази ишчи-ходимларини жалб қилган ҳолда ташкил этилган, сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини, сайловларда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, бўлажак сайловчиларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тутган ўрни мавзуларига бағишланган давра суҳбатида Навоий вилоят Сайлов комиссияси аъзоси-вилоят “Чорванасл” маркази директори Дуйсенов Пўлат Юсупович иштироки этди.Сайловда овоз бериш-юксак ҳуқуқ!

               П.Дуйсенов ўз маърузасида сайловлар очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига мувофиқ, демократик сайловлар ўтказиш бўйича тўпланган бой миллий тажрибамизга асосланган ҳолда ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартлари талабларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этилаётганлигини, энг асосийси сайловлар жараёнида ҳар бир фуқарога, сайловчига ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун шарт-шароит ва имконият яратиб берилаётганлигини таъкидлади.

         Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ишлаб чиқилиб қабул қилинганлиги, 18 боб, 103 моддадан иборат кодексни варақлаган одам ундан сайлов билан боғлиқ барча саволига жавоб топа олиши, содда ва тушунарли тарзда баён этилган меъёрларни оддий сайловчи ўқиса ҳам бемалол тушуна олиши, сайлов кодексидан шу пайтгача миллий сайловчилигимизда бўлмаган ўнлаб янги норма ва қоидалар жой олганлиги, жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида амалдаги 150 депутатлик ўрни сақлаб қолингани ҳолда, депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш тартиби бекор қилинганлиги, эндиликда депутатликка номзод кўрсатиш фақат сиёсий партиялар томонидан амалга оширилиши, яна битта янгилик, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилиши ва у кодекс билан тартибга солиниши, сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчилар бундан кейин бир ёки бир нечта номзодни ёхуд партияни қўллаб имзо қўйиши мумкинлиги, сайловда овоз бериш вақти бошланиши илгари 6.00 да бўлиб, бу эса сайлов қиш кунлари участкаларда фаолият олиб борувчиларга, албатта, қийинчилик туғдирганлигини  ҳисобга олиб ҳамда аҳоли таклифи асосида бу вақт 8.00 қилиб белгиланганлиги давра суҳбати қатнашчиларига батафсил тушунтирилди.

          Давра суҳбати савол-жавобларга бой,қизиқарли ва мазмунли ўтказилди.

 

                                 Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *