Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 5 февралда 1458-5-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи билан “Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари”га киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилган вақтдан бошлаб (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани) бир иш кунидан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилди.
Бошқарма ахборот хизмати