Хайвонлар бруцеллёзи (қораоқсоқ) кенг тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, ҳайвонларда оммавий бола ташлаш, қисир қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлиги пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларсиз кечади. Бруцеллез одамлар учун ҳам хавфли бўлиб, ўз вақтида аниқланмаса ва даволанмаса ногиронликка олиб келади.
Касалликнинг қўзғатувчиси бруцелла грухига мансуб микроблар ҳисобланади.
Бруцеллалар ташқи муҳит шароитида анча чидамлидир. Музлатилган гўшт маҳсулотида 1,5 йилгача яшайди, хом ва яхши пиширилмаган гўштда 30, бринза ва пишлоқда 15-40, сутда 3-4 кунгача ўзининг яшовчанлигини юқотмайди. Суюқлик муҳитида эса 70 даражали иссиқликда 30 дақиқада зарасизланади ва қайнатилганда дархол зарарсизланади.
Табиий шароитда ҳайвонлар бруцеллёз қўзғатувчиси билан зарарланган ем-хашак, сув истеъмол қилганда, кўз ва бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси орқали, шунингдек, жарохатланган тери орқали ҳамда ҳайвонларни уруғлантиришда ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилинмаганда касалланади. Энг ҳавфлиси, касал моллар бола ташлаш вақтида бруцелла микробларни ташқи муҳитга ажратади ва ем-ҳашақ, сув, чорвачилик асбоб-ускуналарини зарарлантиради.
Шунинг учун касал моллар ўз вақтида подадан ажратилиши ва унга қарши махсус ветеринария- санитария тадбирлари амалга оширилиши зарур.
Бруцеллёз касаллигига чалиниш ва унинг тарқалишига асосий сабаб хўжаликларга келтириладиган молларнинг ветеринария кўригидан тўлиқ ўтказмаслик, улар орасида касал моллар бўлиши, ҳайвонларнинг ўз бошимчалик билан бир подадан иккинчисига ўтказилиши ва нихоят бозорларда касал моллар билан савдо-сотиқ қилинишидир.
Касалликнинг яширин даври бир ой ва ундан кўпроқ давом этади. Касаллик кўпинча клиник белгисиз ўтади, лекин асосий клиник белгиларидан бири- бруцеллёз билан касалланган сигир ва ғуножинлар кўпинча 5-7 ойлик буғизлик даврида бола ташлайди, бундан ташқари буқа ва қўчқорларда орхит белгилари кузатилади. Шу кунгача одамларнинг бруцеллёз билан касалланиши бевосита касал ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлганда содир бўлади деб ўйлашарди.
Ҳозирги кунда бу касаллик ҳайвонлар билан умуман ишламайдиган кишилар орасида ҳам учраяпти. Бунга асосий сабаб, инсонларнинг оддий ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан, қўшхоналрда сўйилмаган ва тегишли ветеринария кузатув ҳужжатлари ва ветеринария-санитария экспертизаси хулосасига эга бўлмаган гўшт-сут маҳсулотлари истеъмол қилинишидир.
Бруцеллез касаллиги бўйича эпизоотик барқарорликни таминлаш мақсадида вилоят ва туманлар ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат марказларида серология бўлимларида фермер хужаликлари, ёрдамчи хужаликлар ва ахоли қорамоғидаги чорва моллари ва уй ҳайвонларидан қон намуналари, сут маҳсулотлари намуналари олиниб, РБП, РА, РСК, РДСК усулларида бруцеллёз касаллигига профилактик текширишлар ўтказиб келинмоқда. Буинг учун барча ташхис марказларида етари миқдорда асбоб-ускуна, диагностикумлар, малакали мутахассилар мавжуд.
Ҳўрматли фуқароларимиздан фақат ўз соғлигига эътиборли бўлиши, ветеринаия хизмати томонидан инсонлар саломатлиги учун хавфсизлиги кафолатланмаган, антисанитария ҳолатида сотилаётган гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслиги, қорамоғидаги чорва молларини бруцеллез касаллигига текшириш учун ҳудудий ветеринария муассасаларига ўз вақтида хабр бериши талаб этилади холос.
А.Усатов, Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳайвонлар соғлигини мухофаза қилиш бўлими бошлиғи