» » » МУЛКДОР БУЗИЛГАН ВА БЕРИЛГАН УЙ-ЖОЙНИНГ БОЗОР ҚИЙМАТИ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚНИ ТЎЛАМАЙДИ

 
 
 

МУЛКДОР БУЗИЛГАН ВА БЕРИЛГАН УЙ-ЖОЙНИНГ БОЗОР ҚИЙМАТИ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚНИ ТЎЛАМАЙДИ

Muallif: info dan 24-03-2022, 15:03, qaradi: 682

0

Президент томонидан 14.03.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-759-сон Қонун имзоланди.

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонунларига, ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” бандига, ЖПКнинг 429-моддаси 2-қисмига ҳамда бошқа айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда, паспортлар билан бирга ID-карталар ҳам қабул қилинади.

 Шунингдек, Оила кодексига доимий яшаб турган жойи бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларга кўра, “яшаб турган жойдаги” деган сўзлар ўрнига «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги» деган сўзлар қўлланилади. Бундан ташқари, қуйидагилар ўзгартирилди:

 225-моддага кўра, энди ўлимни қайд этиш учун ФҲДЁ органига марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмайди;

228-модданинг 4-қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ариза берувчининг аризасида кўрсатилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Олдинги таҳририда, юқорида кўрсатилган далолатномалар ариза берувчининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида кўриб чиқилар эди.

 Уй-жой кодексининг 27-моддасига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати ва бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати ўртасидаги фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмайди. Илгари, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим эди.

 Солиқ кодексининг 126-моддасига қўшимчалар киритилди. Уларга кўра, жисмоний шахсларни солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш уларга ваколатли орган томонидан идентификацияловчи ID-карталарни ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш билан бир вақтда амалга оширилади. Бунда солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи алоҳида ҳужжат берилмайди.

 Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида у бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилган ҳолда берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

 Чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган чет эл юридик шахсларига (шу жумладан компаниялар ва бошқа корпоратив тузилмаларга) берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди ва уларга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

 Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини:

- вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

 - вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;

 - ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда берганлик учун;

 етим болага ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун.

 Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Манба: https://www.norma.uz

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *