Республика Давлат ветеринария Бош бошқармасининг 2014 йил 3 июлдаги “Республика ҳудудида эмламалардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 31-сонли буйруғи билан "Эмламалар билан ишлашдан олдин махсус инструктаж ўтказиш бўйича ЙЎРИҚНОМА”тасдиқланди.
“Эмламалар билан ишлашдан олдин махсус инструктаж ўтказиш бўйича ЙЎРИҚНОМА” нинг 9-бандига асосан инструктаждан ўтмаган ходимларга фойдаланиш учун эмлама бериш таъқиқланади.
Инструктаж эмламалардан фойдаланувчи ветеринария хизматининг барча тузилмаларида шу ишга масъул этиб тайинланган ходимлар томонидан амалга оширилади ва биологик препаратларнинг хусусияти, келиб чиқиши, ишлатиш қоидалари, эмлаш схемаси каби маълумотларни тушунтириш ва қайта эслатиш ҳамда эмламанинг йўриқномаси билан таништиришдан иборат бўлади;
Инстуктаж ҳар бир эмламани фойдаланишга бериш даврида амалга оширилади ва “Махсус инструктажни қайд қилиш журнали”да қайд этилади. Инстуктаж ишлаб чиқариш амалиѐтида бўлган талабалар учун ҳам мажбурийдир.