Тиловет 25 % (Tylovetum 25 %) — 1 г таркибига 250 мг тилозин фосфат антибиотики ва ёрдамчи компонентлар кирувчи препарат.Препарат рибосомалар босқичида оқсил синтезларига тўсқинлик қилиш орқали (50S-рибосома субирликларини узлуксиз боғлаш йўли билан) бактериостатик таъсир кўрсатади.Препарат тетрациклинлар, сульфаниламидлар, нитрофуранли ва нитроимидазолли бирикмалар, спектиномицин билан биргаликда қўлланилиши мумкин.